RU

Последние новости

08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  0 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  3 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  5 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  7 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2

Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик" Новости

Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" (1:0) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинга кириша олмадик. Қийин ўйин бўлишини ҳам билар эдик ва бунга тайёр эдик. Йигитларга раҳмат. Бугун охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик," - деди Камолиддин Тожиев баҳс якунлангач.


- Бугун асосий таркибда бир нечта ўзгаришлар бўлди. Ушбу ротациялар қанчалик ўзини оқлади? Ўзингиз ҳам жамоа биринчи бўлимда қийналганини айтдингиз...

- Ундан олдинги турларда қийин ўйинлар ўтказдик. Шу сабабли футболчиларга дам олиш учун имконият бердик. Биринчи бўлимда бироз ўйинимиз қовушмади, аммо иккинчи таймда ўйинимиз яхшиланди ва захирадан ўйинга қўшилганлар ўйинга киришиб кета олишди.


- Риаскос бугун қайдномада йўқ эди. Алижонов ҳам захирада қолди. Демак, ушбу икки футболчига дам берилган, тўғрими?

- Риаскос жароҳатда. Алижоновга дам бердик, у барча ўйинларда ҳаракат қилди ва терма жамоа сафида ҳам ўйнади.


- "Пахтакор"нинг кейинги учрашуви "Бухоро"га қарши. Икки жамоа ҳам Кубок финалида иштирок этади. Кейинги учрашувда икки жамоа ҳам имкон қадар бор "карталар"ни яширишга ҳаракат қиладими?

- "Карта"ни очмасликнинг иложи йўқ. Ҳар бир жамоа бўлажак рақибининг олдинги ўйинларини кўради ва кузатади. Биз 24-тур баҳсига одатдагидек тайёргарлик кўрамиз.


- Биринчи даврадаги икки жамоалар тўқнашувида "Пахтакор" мағлуб бўлган эди ва шундан сўнг Педру Морейра истеъфога чиқарилган эди. Ўша баҳсдан сўнг сиз яна жамоага қайтарилдингиз. Ҳозир эса орадан бир неча ой вақт ўтди. Ушбу вақт ичида "Пахтакор"да қандай ўзгаришлар бўлди деб ўйлайсиз? Жамоа ўйинида ўсиш кузатилдими?

- Мен жамоада йўқ вақтим нималар рўй берганини билмайман. Мен келганимдан сўнг биз бир оила бўлиб бирлашдик. Охиригача курашяпмиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика