Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"
11 мар 00:34
Новости
Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"
"Барчани ғалаба билан табриклайман. Бугун тарихий ғалабага эришилди. "Навбаҳор" сафарда мағлуб этмаганига 31 йил бўлган экан. Барча йигитларга раҳмат. Мухлислар ҳам совуқда бизни ёлғизлатиб қўймади. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик ва қор бироз ташвишга солди, аммо режаларимизга таъсир ўтказмади", - деди Тимур Кападзе тарихий ғалабадан сўнг.
- Ўтган учрашувда "Бухоро"га қарши ўйин қийин кечганди. Улар ўзига ҳам футбол ўйнамайди ва рақибга ҳам ўйнашга бермайди деган эдингиз. Бугун рақиб "Пахтакор" эканлиги бироз енгиллик бердими?
- Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ. "Бухоро"га қарши қийин ўйин бўлди, лекин ўйинни таҳлил қилиб чиқдик. Камчиликлар устида ишладик. "Пахтакор"ни ўрганиб чиқдик ва ўйинга алоҳида режа туздик. Менимча, бугун ўйин бўйича рақибдан устун эдик. "Пахтакор"га қарши ўйин ҳар бир рақибга алоҳида мотивация дегани. "Пахтакор"ни ютиш жуда ёқимли.

- Иккинчи бўлимда интенсивлик ошишининг сабаби нимада?
- Икки бўлимда ҳам ўзига яраша жиҳатлар бўлди. Қаердадир қўшдик, қайсидир вазиятда рақибга устунликни бердик. "Пахтакор" жиддий рақиб. Бугун эса рақибдан келиб ҳаракат қилдик.
- Дастлабки икки тур билан солиштирганда қанотларда ва ҳужум чизиғида ротацияга қўл урдингиз. Бугунги ротациянинг сабаби нимада?
- Ҳар ўйинда ротация қиляпмиз. Сабаби ҳар бир футболчига имконият бериб кўришим керак. Таркибимиз яхши. Ҳар бир позицияга икки нафардан футболчимиз бор. Аввалги икки рақибимиз ҳам биздан бир кун кўпроқ дам олганди. Буларнинг барчасини инобатга олган эдик. Кимдир биринчи бўлимда, қолганлар эса иккинчи бўлимда майдонга қўшилади. Бугун асосий таркибдан ўрин олганлар ҳам ўзини яхши кўрсатди.
- "Навбаҳор" Эрон клубларида тўп тепаётган легионерларимизни ўз сафига қўшиб олиши мумкинми?
- ФИФА рухсат берса, ҳаракат қиламиз. Агар рухсат олинса, гаплашиб кўрган футболчиларимиз бор. Кўрамиз, насиб қилган бўлса агар. Эронда йигитларимизни ҳар бир клуб ўз сафига қўшиб олишни истайди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Тожиев Копадзени гапини.Об хаво режаларимизга таъсир килмади деди.Сенлар хам шу хавода уйнадиларингку.Бахона улсин.