RU

Последние новости

13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  0 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  16 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз" Новости

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз"

Хабарингиз бор, бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Шундан сўнг термамиз устози Тимур Кападзе ОАВ билан мулоқот қилди.

"Биринчи навбатда, муҳтарам президентимизга, ЎФА ва ОФК раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Бу биз учун катта тажриба бўлади. Қуръа яхши ўтди. Гуруҳимиздан қийин рақиблар жой олишди. Бироқ бу биз учун муаммо туғдирмаслиги лозим, чунки уйимизда ўйнаймиз. Мақсадимиз улкан, бунга эришиш учун астойдил ҳаракат қиламиз.

Умуман олганда, ҳамма гуруҳдан кучли жамоалар ўрин олишди. Ҳар бир жамоа ғалаба учун курашади. 

Ўйлайманки, мухлисларимиз қаршисида яхши ўйин кўрсатиб, ижобий натижага эришамиз. Суперлигадаги ўйинлар ҳамда ушбу турнир орқали биз тажриба тўплаймиз ва албатта, кучаямиз. Кучли рақибларга қарши ўйнаб, йигитларимиз ўз маҳоратларини ошириб боришади. 

Март ойидаги FIFA кунларида "Дубай Кубоги" мусобақасида иштирок этамиз. Ўша мусобақада ҳам кучли рақиблар билан тўқнаш келамиз. Бундан ташқари, ўртоқлик учрашувлари бўлади. Якунда ИншаАллоҳ ўз мақсадимизга етишамиз", – деди Тимур Кападзе.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика