RU

Последние новости

17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  1 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  9 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти" Новости

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар айни томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Жамоамиз йигитлари ёмон ҳаракат қилишмади, ҳар бир вазият учун охиригача курашишди.

- Бу йилги "Навбаҳор" ва унинг мухлислари ҳақида муносабатингизни билдириб ўтсангиз...

- "Навбаҳор" айни кунларда яхши формада. Улар ўтган йили ўхшамай қолган чемпионлик учун ҳаракат қилишаяпти. Мухлислари ҳам ҳар доим жамоасини қўллаб-қувватлашади. Улар яхши ўйнаса, керак бўлса рақиб жамоани ҳам олқишлашади.

- "Олимпик" атрофидаги ижобий гап-сўзлар жамоага босим юклаб қўймадими? Жамоа ўтган йилгидек кўринмаяпти...

- Бизда таркибда ўзгаришлар ҳам бўлди. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бизнинг вазифамиз ҳам шу аслида. Йигитларни бош мақсадимиз томон муносиб тайёрлаш.

- "Навбаҳор" билан билан кубок ўйинида ҳам тўқнаш келасизлар. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз ҳали гуруҳдан чиқмадик. "Андижон" билан рақобат жиддий кечаяпти. Бугун ўйнаган жамоа билан 3 кундан кейин яна тўқнаш келиш осонмас. Бироқ, бунинг ҳам яхши томони бордир деб ҳисоблаймиз.

- U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоамиз таркибидан кўзлаганларингиз борми?

- Албатта, уларнинг ҳар бири номзод. Нуфузли турнир олдида эканликлари учун аввалроқ чақирмагандим. Албатта, бу терма жамоамиздан бизга номзодлар бор.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика