RU

Последние новости

13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  0 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  3 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  10 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақда ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  12

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди Новости

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди

The Guardian 2007 туғилган энг истеъдодли 60 футболчининг номини эълон қилди.

Улар орасида Ламин Ямаль ("Барселона"), Пау Кубарси ("Барселона"), Марк Бернал ("Барселона"), Жоан Мартинез ("Реал Мадрид"), Шейн Клюйверт ("Барселона"), Талал Ҳожи ("Ал Иттиҳод") Альфонсо Монтеро ("Ювентус") каби футболчилар бор.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда ёш футболчининг ажралиб туриши осон иш эмас, сабаби бу мамлакат иқтидорларни ривожлантириш борасида обрў қозонмоқда. Тўлқинбеков эса ўтган йил U-17 Жаҳон чемпионатида тўлиқ ўйнаган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиал нимчорак финалида Англия тўсиғидан ўтиб, чорак финалда Францияга кичик ҳисобда ютқазишганди. Ҳозирга келиб Азизбек Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ўтди ва "Бунёдкор" клуби таркибида Суперлигада мунтазам ўйнаб келмоқда. У тўпга эгалик қилишда хотиржам ва ўйинни яхши ўқий олади. Ҳимояда ишончли ўйнайди, аммо ярим ҳимояда ҳам ўзини эркин ҳис қилади", - деб ёзади The Guardian нашри.




"The Guardian" талқини бўйича 2007 йилда туғилганлар орасида энг истеъдодли 60 футболчи


Маълумот учун, 2019 йилда The Guardian нашри ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов ҳам мана шундай рўйхатга қўшган эди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика