RU

Последние новости

22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  9 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  69 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  16 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0

Терма жамоа собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов: "Етакчи футзалчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди" Новости

Терма жамоа собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов: "Етакчи футзалчиларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси собиқ футзалчиси Абдулла Солиҳов Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Мундиал ҳақида

- Бу йилги мундиал тарихдаги энг яхшиси, шунингдек, энг қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлади, деб умид қиламан. Мундиал ўз юртимизда бўлаётгани футзалнинг оммалашига, ушбу спорт турининг ривожига катта туртки беради ва ички чемпионатимизга бўлган эътибор янада яхшиланишига, ғолиблик учун рақобат кучайишига олиб келади. Жамоамиз энг камида гуруҳдан кейинги босқичга чиқиб, аввалги натижани яхшилашини кутаяпман, бунга кучимиз етади.

Жароҳатлар ҳақида

- Жароҳат олиб сафдан чиққан футзалчилар терма жамоамизда ўз орнига эга кучли ўйинчилар ҳисобланишади. Жароҳат спортчи билан доимо ёнма-ён юради. Барчаларига соғлик тилайман. Албатта, уларнинг йўқлиги жамоа ўйинига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Лекин жамоамизда ҳозирги вақтдаги энг кучли таркиб йиғилган ва буни улар, албатта, исботлашади, деб ўйлайман. Жамоамизга омад тилайман, насиб қилса, тарихий натижага эришамиз ва яхши учрашувлар гувоҳи бўламиз.

Соғлигидаги муаммолар сабаб фаолиятини якунлагани ҳақида

- Бизнинг эмас, Яратганнинг айтгани содир бўлади. Албатта, бу ҳолат кайфиятимни туширди. Лекин нима бўлганда ҳам, барчаси яхшиликка хизмат қилади. Бизга нима яхши-ю ёмонлигини фақат Яратган билади. Ҳозирги пайтдаги ҳолатим аъло даражада, келажакда эса мураббий бўлиши ниятим бор. Насиб қилса, буни вақт кўрсатади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика