RU

Последние новости

23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  0 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  1 23:03"Нант" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  13 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:32"Истанбул Башакшехир" — "Кайсериспор". Таркиблар маълум  6 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  32 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  70

Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими? Новости

Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?

Суперлиганинг турнир жадвалида хавфли зонада турган "Қўқон-1912"нинг сўнгги икки турдаги ўйинлари жамоа атрофида ижобий кайфият уйғотди.

Агар биринчи давранинг сўнгги қисмида кўпчилик "шунқорлар"дан фақат омон қолиш учун кураш кутаётган бўлса, бугун майдонда жамоада умид учқунлари уйғонмоқда. Руҳий кўтаринкилик, ёзги трансферларнинг самараси ва бошқа омиллар уйғунлигида кетма-кет 2 ғалаба қўлга киритилди.

Сифатли трансферлар самараси

"Қўқон-1912" ёзги трансферлар ойнасида кам, лекин сифатли, фойдали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шоҳруҳ Гадоев, Клейди Даци, Муҳриддин Пазилдиновлар шулар жумласидан. Айниқса, Гадоев маҳорат ва тажрибаси бобида жамоасида яққол ажралиб турибди: олдинги чизиқда етакчиликни қўлга олди, ҳужумга ранг-баранглик қўшди. "Қўқон-1912" биринчи давранинг дастлабки 4 та ўйинида 2 та гол урган бўлса, иккинчи даврада бу кўрсаткич 5 тани ташкил қилмоқда. Олдинда реализация уйғонди.


Ғалабалар ортидан келаётган руҳий тикланиш

Ўтган турда Ғузорда "Шўртан" устидан қўлга киритилган ғалаба руҳий жиҳатдан тетиклик бергани кўриниб турибди. Бугун мезбон футболчилари ҳар бир зонада, позицияларда ўта кучли ишонч ва аниқлик билан ҳаракат қилишди, рақибга бўш ҳудудлар қолдиришмади. Одатда кетма-кет мағлубиятлар гирдобидаги жамоанинг ҳаракатларида қандайдир тушунарсизлик, саросима кузатилади. Бу футболчининг ҳаракатида сезилиб қолади. "Қўқон-1912" эса бу борада секин-аста ўзига келяпти. Ғалабалардан бири жон сақлаш йўлидаги "Шўртан" устидан қўлга киритилган бўлса, иккинчиси жадвалда ўзидан юқоридаги жамоа билан баҳсда нишонланди. Бу ерда гап рақибларда эмас, ғалаба ва ундан ўзига келаётган жамоанинг руҳида.


Тактик юриш, иккинчи бўлимда йўқолиб қолган "Сурхон"

"Сурхон" бугун умуман ўзига ўхшагани йўқ. Гарчи майдон эгалари иккинчи бўлимда кўпроқ ҳисобни ушлашга, орқада камроқ хато қилиш режасига ўтган бўлса-да, термизликлар бундан фойдалана олмади. Ҳисобни ушлаш ва ўйинни назорат қилиш ўртасида фарқ бор. "Қўқон-1912" шунчаки ётиб олмади, балки вазиятни назорат қилиб борди. Керакли эпизодларда олдинга ўтди, хавфли вазиятлар яратди. 6 та зарбадан 3 таси аниқ борди, 1 таси гол билан якунланди. "Сурхон" иккинчи бўлимда рақиби дарвозаси олдида кескинлик яратгани йўқ, дарвозага ҳам аниқ зарба йўлламади.

Баҳром Ҳайдаров захира алмаштиришлари эвазига ўзига хос тактик юришни қилди ва ярим ҳимояни мустаҳкамлади. Бугун кўпроқ юк ярим ҳимоячиларга тушди. Айнан улар рақибни майдон марказидаёқ қарши олишга ҳаракат қилишди ва уддалашди. Иккинчи гол тўлиқ захира футболчилариники бўлди: Исақовдан келган тўпни Холтўраев эгаллади ва Пазилдиновга оширди, у эса қулай позицияга Ҳусановга етказиб берди. Мен кузатган ўйинлардан келиб чиқсак, "Сурхон" бу йилдаги энг ёмон иккинчи бўлимни ўтказди.

Қўқонда янги Жавоҳир пайдо бўлдими?

Қўқонда Жавоҳирлар кашф қилинади десам, ишонасизми? 2016 йил "Пахтакор" захирасидаги Жавоҳир Сидиқовни таклиф қилиб, уни оммага танитган "Қўқон-1912" эди. Сидиқов ўзининг потенциалини, нималарга қодирлигини айнан Қўқонда намоён қилганди. Орадан 9 йил ўтиб, яна бир Жавоҳир – Ҳусанов кашф бўлиб бормоқда. Баҳром Ҳайдаров ундан захира қуроли сифатида фойдаланяпти. Ҳа, "Бунёдкор" билан қўлга киритилган ғалаба, "Нефтчи" билан захирадан тушиб ҳисобни тенглаштирган голга ассистентлик қилиш ва бугун "Сурхон"га якуний нуқтани қўйиш.

Бўлажак ўйинлар тақвими

"Қўқон-1912"нинг тақвимига қараймиз. Очколар сонини 18 тага етказиб олган "шунқорлар" хотиржамликка берилишига ҳаққи йўқ, чунки ҳали хавфли ҳудуддан узоқлашмаган.

21 август. "Бухоро" – "Қўқон-1912"

13 сентябрь. "Қўқон-1912" – "Қизилқум"

20 сентябрь. "Хоразм" – "Қўқон-1912"

2 та рақиб жадвалдаги асосий рақобатчилар ҳисобланади.


Дарвозабон – ярим жамоа

"Қўқон-1912"да шундай футболчи бор. Гарчи бу йил кўп гол ўтказаётган бўлса-да, Азизхон Исақов Суперлигада энг кўп сейв қилиш бўйича иккинчи дарвозабон бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 18 та ўйинда 64 та сейв бор. Кипер ўйинлар давомида кўплаб вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Бундан ташқари унинг ҳисобидаги қуруқ ўйинлари сони 5 тага етди. Фақатгина бугунги замонавий футбол талаби ҳисобланган оёқда ўйнашда ҳам яхши ҳолатга чиқиб олса, у терма жамоага ҳам чақирилиши мумкин. 

Бу фикрлар якуний хулоса эканлигини билдирмайди, балки жамоанинг 2 та ўйини ва айни пайтдаги ҳолатини ифодалайди. Футболда кейинги ўйин ҳар доим муҳим ҳисобланади, чунки унда барчаси тескарисига ўзгариб кетиши мумкин. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

+1   
17 авг 21:51:47
JAFAR FC QIZILQUM
BU TURDA QO'QON UYG'ONYAPTI NAVBAHOR UXLAYAPTI ANDIJON HAM
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика