RU

Последние новости

22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  0 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  16 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  5 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  11 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  11

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.

Унинг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров иштирок этди ва саволларга жавоб қайтарди. 


"Жуда ҳам оғир ўйин бўлди, "Сурхон" Ўзбекистондаги ҳар бир жамоага муаммо туғдира оляпти. Футболчиларнинг аксарияти анчадан бери бирга ўйнамоқда, жамоа барқарор йўлда. Учрашувнинг бошида тезкор гол урганимиз салбий таъсир кўрсатди шекилли рақиб иложи борича кўпроқ олдинга ўтди. Жамоамиз хато қилишга қўрқиб ўйнади. Бу руҳий ҳолат устида иш олиб борамиз. Қўрқувни йўқотишимиз керак. Мазкур омил "Шўртан" билан ўйинда ҳам сезилганди. Йигитларга раҳмат айтишим керак. Охиригача ҳаракат қилишди, хатолар камроқ бўлди. Тўп назорати табиийки ютқазаётган жамоа томонида бўлди. Тезкор қарши ҳужумларга ўтишга интилдик, лекин айрим вазиятларда совуққонлик етишмади", - дейди Баҳром Ҳайдаров. 


- ФИФА кунлари муносабати билан 20 кун танаффус юзага келади. Бундан фойдаланиб назорат учрашувлари ташкил қилинадими?

- Албатта. Ҳозир бу ҳақида ўйламоқдамиз, режамизни ишлаб чиқяпмиз. Айни пайтда эътиборимиз "Бухоро" билан ўйинга қаратилган, чунки ҳар бир 3 очко сув ва ҳаводек зарур бўляпти. Назорат учрашувлари бўлади фақат қаерда тайёргарлик кўришимиз номаълум. Ўтган йили ҳам бундай ҳолатга тушганмиз. Спорт формани йўқотмасдан машғулотларни олиб борамиз.



- Клейди Даци ва Шохруҳ Гадоевнинг ўйинидан мамнунмисиз? Таваккал қилишдан қўрқмаяпсизми?

- Таваккал қилмасангиз бўлмайди. Ҳар бир захирамиз таваккал қарорлар маҳсули, чунки футболчини ўйинга қандай қўшилиб кетишини олдиндан билолмайсиз. Кимдир руҳан тайёр бўлмайди, яна бошқаси жисмонан. Жасур Холтўраевнинг озгина жароҳати бор эди. Лекин улар кўпроқ тўпни назорат қилгани учун ўрта чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Пазилдинов, Ҳусановни туширдик. Шуни ҳисобига охирги дақиқаларда ўйинимиз ўхшади. Қўрқсангиз захира қилишингиз керакмас. 

- Шоҳруҳ Гадоев спорт формасига кириб бормоқда. У терма жамоага чақирилиши мумкинми?

- Ўзбекистонда 16 та жамоа бўлса нафақат Суперлига балки Про лигадан ҳам ўзини кўрсатса футболчи чақирилиши мумкин. Терма жамоага эшиклар очилаверади. Қўқондан ҳам терма жамоага футболчи олинса хурсанд бўлар эдик. Ёшлардан Абдуғафур Ҳайдаров бор, Муҳриддин Пазилдинов дебют қилди. Ҳар бир жамоанинг мақсади терма жамоага футболчи тайёрлаб беришдир.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика