RU

Последние новости

01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов: "2 йиллик қарзи бор клубга нега чемпионатга рухсат берилди? Ҳаттоки, порталга ҳам ёздик" Новости

"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов: "2 йиллик қарзи бор клубга нега чемпионатга рухсат берилди? Ҳаттоки, порталга ҳам ёздик"

Суперлига старт олган, жамоалар иштирокларини бошлаб олганига қарамай ҳал қилинмаган муаммолар юзасидан футболчилардан мурожаатлар келиб тушмоқда.

"Сурхон" собиқ дарвозабони Азамат Аҳмедов ҳам сайтимизга ўзининг фикрларини билдирди. 


— Футболчиларнинг эътирозлари 2021 ва 2022 йилги қарздорликлар учун бўляпти. Афсуски, шунча гаплардан кейин ҳам бу масалада ҳеч қандай силжиш бўлмаяпти. Эски раҳбарият клубни янги раҳбариятга топширганда, бизга қарздорликни ёпиб беришларини айтишганди. Янги раҳбарият эса бу пулларни бизга ўша вақтдаги хомийлик қилган ҳокимият тўлаб беришини айтишди.Шундан бери бир йил вақт ўтди, лекин халигача на ПФЛ, на бошқа ташкилотлар бизга ҳеч қандай маълумот беришгани йўқ.

— Ўша даврдаги шартномаларимиз ПФЛ томонидан қонуний тасдиқланган бўлишига қарамасдан, ПФЛ "Сурхон" клубига футболчиларнинг қарзларини ёпиб бериш юзасидан ҳеч қандай таъқиқ қўймаган. Футболчилар йиғилиб ташкилотга борганимизда улар ҳеч қандай таъқиқ қўя олмаслигини, бу янги хомийларни чўчитиб, клубдан кўнгли қолдирвориши мумкинлигини, якунда хомийликдан бош тортишлари мумкинлигини таъкидлашди. Бу масала эса қачонлардир ўз ечимини топишини кутишимиз кераклигини айтишди. 

— Агар бундай бўлмаганида ҳеч қанақасига 2 йиллик қарзи бор клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишларига имкон бермасди.  Билишим бўйича FIFPro ПФЛга яқинда тезлаштирилган ҳолатда қарзларни ёпиш кераклиги ҳақида хат юборган. Аммо бу хатга аниқ жавоб қайтарилмаган. Ҳозирги кунда фуқаролик судига мурожаат қилинмаган. Қолган барча ташкилот, ҳаттоки порталга ҳам футболчилар ариза берган.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика