RU

Последние новости

08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  0 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  7 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  15 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  49 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0

"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди? Новости

"Суперлигада ҳам Бахтиёр Ашурматов сабаб дебют қилганман" — Раҳимжон Давронов янги жамоаси "Турон" ҳақида нималар деди?

"Турон" жамоаси бугун ўз таркибига "Навбаҳор" билан шартномаси якунланган Раҳимжон Давроновни қўшиб олганини эълон қилди.

Мазкур хабар чоп этилиши заҳоти футболчининг дастлабки фикрлари билан қизиқдик. 

Расман: Раҳимжон Давронов - "Турон" футболчиси!

— "Турон" бош мураббийи Бахтиёр ака Ашурматов таклиф билан чиқдилар. Очиғи бошқа вариантларим ҳам бор эди. Лекин ушбу мураббийни аввалдан билганим учун ҳеч иккиланмасдан рози бўлдим. Биласиз, Суперлигадаги дебютимни ҳам айнан Бахтиёр Ашурматов қўл остида амалга оширганман. "Бухоро"ни бошқарган кезларида "Машъал"дан таклиф қилганлар. Яхши хотиралар қолган. 

— Янги жамоамга келсак, уларни ҳар доим кузатиб келганман. Чунки кўп дўстларим шу ерда тўп тепишади. Айримлари билан илгари бир жамоада ўйнаганмиз. Дастлабки таассуротлар ажойиб. Шароитлар зўр. Қисқаси менга маъқул келди. 

— Мухлисларга ўзимни эслатиб қўйиш вақти келдими? Худо хоҳласа ҳаммаси жойига қайтади. Ўзим ҳам шуни ўйламоқдаман. Машғулотларда астойдил ишлаб, спорт формага кириб оламан. Албатта бу менга майдонга қайтиш учун катта мотивация.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика