Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди
06 сен 2025 14:43
Новости
Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик 31 август куни Ла Лига доирасида "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан сўнг ғазабланган ва жамоани кийиниш хонасига қамаб қўйган.
Ламин Ямаль танаффусга оз қолганда пенальтидан жамоасини олдинга олиб чиқди, аммо "Барселона" устунликни сақлаб қололмади. Фран Перес ҳисобни тенглаштирди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг каталонияликлар мураббийи Флик ўйинчилардан ғазабини яширмади.
"The Athletic" маълумотларига кўра, германиялик мураббий ўз шогирдларининг кўрсаткичлари пасайганидан ҳафсаласи пир бўлиб, уларни меҳмондаги кийиниш хонасига қамаб қўйган. Футболчилар билан узоқ суҳбат олиб борилган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии