RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  17 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри Новости

Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри

Суперлиганинг 3-туридан муҳим баҳслар ва дерби ўрин олган.

Ўтган турда мағлубиятга учраган "Навбаҳор" бу сафар энди 2 та ўйинда ғалабани ўзиники қилган "Пахтакор" меҳмони бўлади. Худди шундай "Андижон" "Нефтчи" майдонига сафар қилади. Бу баҳслар олдидан собиқ футболчи Артём Филипосян жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

"Нефтчи" – "Андижон"

— Бу ўйин жуда қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Сабаби, майдонга икки водий жамоаси тушади. Бундай баҳсларда муҳит ҳамиша ажойиб бўлади, чунки ҳар икки жамоанинг мухлислари ҳам жуда фаол ва садоқатли.

"Нефтчи" бу йил мавсумни яхши бошлади: икки ўйинда 6 та гол урди ва ҳимояда ҳам ҳали гол ўтказмади. "Андижон" ҳам яхши шаклланган жамоа. Шунинг учун бу баҳс ҳақида аниқ башорат қилиш қийин — имкониятлар 50/50. Кучли жамоа ғалаба қозонсин.

"Машъал" – "Қизилқум"

— "Машъал" жамоаси бу йил чемпионатни кутилгандек бошлай олмади. "Қизилқум" эса анча яхши шаклланган жамоа. Улар ўтган турда "Андижон"ни мағлуб этишди ва ҳозир жамоада мотивация юқори.

Шу билан бирга, "Машъал" ҳар қандай рақибни мағлуб этишга қодир жамоа. Аммо ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, бу ўйинда "Қизилқум"ни фаворит дейиш мумкин.

"Пахтакор" – "Навбаҳор"

— Бу турнинг энг қизиқарли ўйинларидан бири бўлиши мумкин. Ҳар икки жамоа ҳам кучли.

"Пахтакор" дастлабки икки турда ғалаба қозонди ва жамоа яхши шаклланган. "Навбаҳор" ҳам яхши таркибга эга. Тимур Кападзе жамоани яхши шакллантирган ва ўйин ҳам мазмунли чиқмоқда.

Умуман олганда, бу баҳсда ҳам имкониятлар деярли тенг — 50/50. Кучли жамоа ғалаба қозонсин деб қоламан.

Рейтинг:    

Комментарии

+1   
10 мар 13:09:42
David Terezege
Vodiy derbisi yonadi.

Kuchligi yutorsin ikki jamoalargayam omad
   
10 мар 16:34:03
Бахтийор Ашуров
Агар ўйин навоийда бўлганида. Қизилқумни ғалабасини таҳмин қилса бўларди. Мезбон машъал эканлигини ҳисобга олсак. Бу ўйинни таҳмин қилиш қийин. Таркиб борасида Нефтчи фоворид. Лекин Исломни ёш эканлигини ҳисобга олганда. Нефтчи - Андижон ўйининиям, таҳмин қилиш қийин масала. Пахтакор навбаҳорни ютса керак. Агар Навбаҳор асосий этиборни ҳимояга қаратса. Пахтакоргаям қийин бўлади!
   
10 мар 14:46:56
STENLESS..R
Мана ман хисобни айтаман Пахтакор..Навбахор..2..0 Нефтчи..Андижон..3..1 Машъални..Кизилкум..0..0 ёки дуранг тополмасам узр
   
10 мар 13:51:30
Xojakbar Xaitov
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Хаммани у́з фикри бор ман кайси жамоа нисбатан фаворит деса ,1) Нефтьчи 60% - 40% Андижон , 2) Машьал 30% - 70% Кизилкум , 3) Пахтакор 50% - 50% Навбахор .
Ассалому алайкум ока тузумисиз яхши юрибсизми Лекин фоизларни зур курсатибсиз Ман узимни фикрим Нефтчи га 80 фоиз Андижонга 20- фоиз берардим Албатта Нефтчини таркибига асосланиб шу фоизни бердим Лекин Бабаян га яна бир маглубият хавфли вазиятга тушиб колишини хисобга олсан Борини бериб уйнаши мумкин
   
10 мар 12:20:28
BXZ BXZ
Хаммани у́з фикри бор ман кайси жамоа нисбатан фаворит деса ,1) Нефтьчи 60% - 40% Андижон , 2) Машьал 30% - 70% Кизилкум , 3) Пахтакор 50% - 50% Навбахор .
   
10 мар 11:32:33
Акмал Аляров
Нефтчи мухлиси бўлсамда эксперт фикрига қўшиламан.
Лекин Нефтчига бугунги ўйинда ғалаба ёр бўлсин.
   
10 мар 11:24:43
Хайрулла 777
Хаммани уз фикри бор
Нефтчи --Андижон --60--40
Машал --Кизилкум -50 --50
Пахтакор -- Навбахор .. 55--- 45
Пахтакорда бугани учун атак 50 --50 диса булади
-1   
10 мар 14:49:55
STENLESS..R
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Хаммани у́з фикри бор ман кайси жамоа нисбатан фаворит деса ,1) Нефтьчи 60% - 40% Андижон , 2) Машьал 30% - 70% Кизилкум , 3) Пахтакор 50% - 50% Навбахор .
Пахтакорга камтарлик килибсиз Пахтакор ютадику хамма биладию сиз билмабсизда.а
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика