RU

Последние новости

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  9 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  8 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди

Суперлига 1-туридан ўрин олган дастлабки баҳс давом этмоқда.

Суперлига 

1-тур

"Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 

Бухоро. "Бухоро ФА" стадиони

Гол: Шерзод Эсанов (Жавоҳир Рўзиев) 9'

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Даниил Яценко

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Равшан Абдувоҳидов

AVAR: Зилола Раҳматова

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Бухоро": 12.Умид Ҳамроев, 2.Велко Филипович, 6.Равшан Хайруллаев, 7.Хуршидбек Мухторов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 17.Жавоҳир Рўзиев (21.Михеил Башелеишвили, 79), 25.Шерзод Эсанов, 27.Муҳаммад Юлдашев, 77.Асилбек Қайюмов (22.Асадбек Жўрабоев, 88), 88.Доминик Бегич (78.Владимир Родич, 79), 97.Шаҳбоз Жўрабеков.

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Нодир Аҳмаджонов, 5.Сардор Қулматов, 8.Анвар Жўраев, 11.Тимур Мамасидиқов, 42.Кирилл Тодоров.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 7.Жавоҳир Сидиқов (9.Жавоҳир Ҳусанов, 67), 8.Шота Гвазава (21.Ғуломҳайдар Гулямов, 83), 10.Шоҳруҳ Гадоев (11.Сильванус Нимели, 72), 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқбол Маликжонов (69.Егор Кондратюк, 83), 22.Тома Табатадзе, 44.Андро Гиоргадзе, 99.Муҳаммаданас Ҳасанов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 67).

Захира: 1.Рустам Нортожиев, 5.Жасур Ёқубов, 15.Зафар Ҳакимов, 18.Муҳриддин Пазилдинов.

Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Акрамов (36), Доминик Бегич (73). 

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 

ЯНГИЛАШ



Баҳс якунланди! 

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Ууух! Гиоргадзенинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади.  

88. "Бухоро"да ўзгариш: Қайюмов ўрнига Жўрабоев баҳсни тугатиб қўяди.  

85. Тўп "Бухоро" вакилининг қўлига теккан бўлиши мумкин, қўқонликлар эътироз билдирмоқда. 

83. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Гвазава ўрнига Гулямов, Маликжонов ўрнига Кондратюк туширилди.   

80. Эндигина ўйинга қўшилган Родич майдонга ётибди. У Тоштемиров билан туртилиб кетганди. 

79. "Бухоро"да 2 та алмаштириш: Бегич ўрнига Родич, Рўзиев ўрнига Башелеишвили майдонга тушди. 

76. Рўзиевнинг оёқлари томириб тортишиб қолди, ҳакам унинг ҳоли билан танишди. 

75. Учрашувни томоша қилиш учун 4200 нафар мухлис келгани маълум бўлди. 

73. Бегич Салимовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

72. "Қўқон-1912"да алмаштириш: Гадоев ўрнига Нимели баҳсни давом эттиради. 

69. Велко Филипович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага тўғри йўналтира олмади.

67. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Соҳибжонов, Сидиқов ўрнига Ҳусанов туширилди. 

63. Тоштемиров чалқанча услубда зарба бериб кўрди, аммо тўп рақиб ҳимоячисидан майдонни тарк этди. 

57. Юлдашев Салимов билан ҳаводаги тўп учун курашди ва бироз жабрланди. 

54. Бегич ва Гвазава жарима майдончаси ичида тўқнашиб кетди. Мезбонлар вакили ўрнидан туришига бош ҳакам кўмаклашиб юборди. 

51. Зарба! Убайдуллаевнинг зарбаси анча ноаниқ кўриниш касб этди. 

48. Ууух! Қандай вазият! Салимовнинг ҳаводан оширган қулай пасидан кейин Сидиқов муваффақиятли зарба беролмади, тўп дарвозабонга анча секин борди. 

47. Зарба! Шоҳруҳ Гадоевнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

45. Ҳакам биринчи таймга вақт қўшмади ва жамоалар танаффусга йўл олишди.  

42. "Қўқон-1912" жамоаси қулай фурсатни излаган ҳолда тўпни ўзида ушлаб турибди.

39. Зарба! Табатадзе олисдан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди, Ҳамроев тўпни эгаллаб олди. 

36. Шаҳзод Акрамов фоль ишлатгани учун огоҳлантирилди. 

32. Алишер Салимовнинг ҳаволатиб узатган паси ҳимоячилар томонидан узоқлаштирилди. 

28. Зарбаа! Қайюмовнинг зарбаси йўл-йўлакай меҳмонлар вакилига тегиб йўналишини ўзгартирди, бурчак зарбаси. 

27. Гвазаванинг ҳаволатиб амалга оширган ва яхши ўйланган пасига Акрамов етиб боролмади, тўп майдонни тарк этди.  

23. Ууух! Ҳасановнинг зарбаси дарвозабон томонидан қайтарилди, қайтган тўпга эга чиққан Гадоев яна зарба берди, бироқ Ҳамроев тўпни ушлаб олди. 

22. Хайруллаев ортдан туриб Ҳасановга нисбатан қоидани бузди. 

21. Зарбааа! Табатадзенинг ерлатиб берган зарбасини Ҳамроев қайтарди. 

17. Акрамовнинг ён чизиқдан Ҳасанов томон узатган тўпи майдон ташқарисига чиқиб кетди.  

14. Алишер Салимов мезбонлар сардори Мухторов билан бироз тортишиб кетди, ҳакам вазиятга аралашди.  

9. ГОЛ! Мавсумнинг илк голини Шерзод Эсанов урди! У Рўзиев томонидан бурчакдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага киритди! 

7. Ууух! Асилбек Қайюмовнинг кучли зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди. 

5. Зарба! Эсановнинг зарбасидан сўнг Исақов тўпни қайтарди, аммо офсайд борлиги маълум қилинди. 

2. Зарба! Жўрабековнинг узатмасидан сўнг Убайдуллаев ноаниқ зарба йўллади. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 18:00 да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

+3   
27 фев 18:15:44
Azizbek Rustamovich
Buxorodagi o‘yinga yigirma besh ming muxlis tushibdi. Xavas qilsa arzidi.
+2   
27 фев 20:12:29
Farhod Uktamovich
"' Бухоро"' ФК Галаба муборак !!!
+2   
27 фев 20:12:18
Farhod Uktamovich
"' Бухоро"' ФК Галаба муборак !!!
+2   
27 фев 20:11:49
Abb
Бухоро мухлисларини чин дилдан табриклайман.Нодиржонга[футбол 1] хам табрик Шипиловни бугун юкотиш керак кеч булмасдан. Бу тренер металургда хам хеч нима ни койилатмаган. Шипиловди аут
+2   
27 фев 20:00:40
SERGIO RAMOS
G'alaba muborak bo‘lsin og'a Buxoro
+2   
27 фев 19:18:20
SERGIO RAMOS
Omad Buxoroga g‘alaba kutamiz
+2   
27 фев 17:27:39
Бафо Нарзуллаев
Уйинни ТВда курсатиш керак эди...Бухорода хам кизикиш катта уйинга, Куконнинг мухлислари куп..йули хам узокрок...кайси замонда яшаяпмиз..бир ташкил килишолмади..хар хил бахоналар билан..
+1   
27 фев 20:12:34
Erkin Murodov
Ответ на комментарий пользователя leva8989
Tarkib jihatdan Qo'qon 1912 kuchli ekan,zaxira ham kuchli,Nimeli va Sohibjonov ni tushirish kerak,menimcha kamida durrang o'ynaydi Qo'qon 1912
Кани кукон ютгани амалда курсатиш керак бухоро ютибдику
+1   
27 фев 17:48:49
Ulmasjon Kamolov
Куконжонни таркибиям захирасиям зурку,омад Кукон1912
+1   
27 фев 17:21:51
Doktor D
Куконга омад...
   
27 фев 23:17:47
1994 Nurafshon
Кукон таркиб кучли экан аммо Бухоромиз хам еш ва шижоатли футболчилар билан шундай таркибли жамоани ютди келгуси турларда ракибларимизга омад тилаб жамоамизга галабалар бардавом булишини тилаб коламан.
   
27 фев 20:38:05
Baxrom Ramazanov
БУХОРО ЖАМОАСИ ВА МУХЛИСЛАРИНИ ТАБРИКЛАЙМАН. К,УКОНГА КЕЙИНГИ УЙИНЛАРДА ОМАД.
   
27 фев 20:03:50
Faxriddin Raxmonov
МТРК ҳали ўйқуда.
   
27 фев 20:01:19
Азим Исмаилов
Куконни тренери оут
   
27 фев 19:59:33
UZB ????????
Qo‘qonda o‘yin yo‘q
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика