RU

Последние новости

17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  2 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  4 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари Новости

Суперлига. Кумиков энг яхши мураббий ва 19-турнинг қолган лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Андижон" клуби бу тур ўз майдонида амалдаги чемпион ва бу мавсум пешқадами "Пахтакор"га қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. "Шерлар" мавсумдаги илк мағлубиятни айнан Андижонда қабул қилиб олишди. Шу боис Виктор Кумиков championat.asia сайти талқинига кўра 19-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Андижон"нинг "Пахтакор"ни мағлуб этишида дарвозабон Элдор Адҳамовнинг хизмати катта бўлди. У баҳс давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 19-турнинг энг яхши дарвозабони Элдор Адҳамов бўлди.  



Бу турда "бургутлар" ҳужумчиси Фарҳод Соҳибжонов "Пахтакор" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 






"Бунёдкор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни "қалдирғочлар" сафида Лутфулла Тўраев жуда ақлли ўйнади ва иккита голга ассистент бўлди. Шу тариқа, Лутфулла Тўраев championat.asia талқинига кўра 19-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика