RU

Последние новости

22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  9 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  69 20:49"Ал Васл" — "Бани Яс". Таркиблар маълум  1 20:33"Шарлеруа" — "Антверпен". Таркиблар маълум  0 20:04АПЛ. "Челси" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Лондон дербиси нурсиз дуранг билан якунланди  16 19:55Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон"ни ишончли ҳисобда енгди  8 19:34"Манчестер Юнайтед" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 18:41Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди  0 17:43ПСЖ футболчиси АПЛ клуби сафига ўтди  1 16:36"Манчестер Сити" Родриго бўйича қарор қабул қилди  6 16:04ПСЖ форварди АПЛга йўл олиши мумкин  0

Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди" Новости

Сречко Катанец: "Биз тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши баҳсдан сўнг сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемиров билан кичик суҳбат қурди.

- Бугунги қийин учрашувдаги ғалаба билан табриклайман. Юз фоизлик натижа қайд этаётганимиз ажойиб, аммо ўйин бўйича саволлар кўп. Кейинги учрашувларда жамоа ўйинини қандай яхшилашингиз мумкин?

- Асосий таркибимиздаги беш нафар футболчи, айни дамда ўз клубларида ўйин амалиётисиз қолиб кетяпти. Бу вазиятни ўнглаб олиш учун яна бир ой вақтимиз бор. Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам сафга қайтишини кутяпмиз. Кейинги ФИФА кунларида жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаб олишимиз керак. Жисмоний ҳолатимиз яхшиланиши руҳий томонлама тайёргарлик ва концентрацияга боғлиқ. Биз ўзимизнинг тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, биз ғалаба қозонишга ва очколар жамғариб боришга мажбурмиз.

- Учрашув давомида кўпгина футболчилар ўз позициясини тез-тез алмаштириб турди ва менинг фикримча, шу сабабли бугунги баҳсда кўп индивидуал хатолар кузатилди...

- Футболчилар ҳар доим ҳам бир зонага жавобгар бўлавермайди. Ҳар доим ҳам бир жойга туриб ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар майдондаги тўлиқ эркинликка эга ва улар майдонда ўзи истаган ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Улар "робот" эмас-ку. Футболчи хоҳлаган қанотда ўйнаши мумкин. Биз биринчи бўлимда жуда ажойиб ўйин намойиш этдик, аммо рақиб дарвозабони шунчаки "даҳшатли" ўйнаб юборди ва ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди. Ягона муаммо - биз гол ўтказиб юборганимиз. Тўп назорати бизда эди, рақиб эса қарши ҳужумда гол урди. Бугунги ўйинимиздан жуда хурсандман.




Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика