RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  3 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  32 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  64 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  307 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Швайнштайгер ҳозир қаерда? Новости

Швайнштайгер ҳозир қаерда?

Бир неча йиллар давомида Германия терма жамоасида ўйнаган Бастиан Швайнштайгер ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак.

У немис футболи учун борини берди. Ҳар доим майдондаги энг меҳнаткаш футболчи ҳисобланарди. "Басти" терма жамоа ва клуб миқёсида бир футболчи эришиши мумкин бўлган барча нарсага эришди. Футболга ихлосманд немислар уни "Fußballgott" лақаби билан аташади. Ушбу терминни тилимизга бевосита таржима қилсак, "футбол даҳоси" деганидир.
Хатто, немис футболи қироли - ҳам футболчи, ҳам мураббий тариқасида мундиални ютган биринчи инсон Франс Беккенбауэрни ҳам "Кайзер Франс" ("Қирол Франс") деб атаганлар. Бастини эса...



Терма жамоа билан мундиалларда икки бор бронза, 2014 йил эса олтин медалларга эга чиққан. "Бавария" билан ички чемпионатда чемпион бўлаверганидан зерикиб кетган, жамоаси фаворит деб ҳисобланган чемпионлар лигаси финалларида мағлуб бўлсада, ҳаракатдан тўхтамай 2013 йил бу бахтни принципиал рақибларига қарши баҳсдагина тотиб кўрди.



Басти 2015 йил Манчестер томон йўл олди. Балки, кейинчалик ўзининг энг катта хатоси сифатида "манкуниан"га айланган кунини эслар. Зеро, Жозе Моуринью учун ном, унвон, салоҳият муҳим эмас. Унга кимнингдир юзи ёқмаса ҳам, жамоасида кўришни истамайди. Ишонмасангиз, Касиляс ва Салаҳдан сўраб кўринг. Нима бўлганда ҳам Манчестердаги воқеалар Бастининг буюклигига заррача таъсир кўрсатолмайди.



2016 йилда терма жамоадаги фаолиятини якунлаб, ўзи Филип Ламдан қабул қилиб олган сардорлик боғичини Мануэль Нойерга топширгач, 2017 йил 21 мартда океан ортига йўл олди. Бу унинг кўҳна қитъадаги миссияси якунланганидан дарак эди.



Бугун баъзилар Бастианнинг қаердалигини-да унутган. У ҳозир МЛСда "Чикаго Файр" шарафини ҳимоя қилмоқда. Балки, вақти келганда мураббий сифатида Европага қайтиб, яна қитъани бўйсиндирар. Йиллар ўтиб, бу саволга ҳам жавоб топамиз.


Фаҳриддин Рўзиев

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика