"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга
28 июн 17:20
Новости
"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга
"Штутгарт" Ник Вольтемаденинг кетишидан 100 млн евро ишлаб олмоқчи.
Олдинроқ "Бавария" 23 ёшли ҳужумчи билан шартнома борасида оғзаки келишиб олгани борасида маълумотлар тарқаганди. Футболчининг ўзи ҳам Мюнхен жамоасида ўйнашни истамоқда.
"Kicker" маълумотига таянадиган бўлсак, "Штутгарт" футболчисини 100 миллионе евродан камига сотмоқчи эмас. Мюнхен клуби раҳбарияти эса форвардни 50 млн еврога баҳолаган. Вольтемаденинг шартномасида товон пули кўрсатилмаган.
"Бавария" Вольтемадени Харри Кейн билан шерикликда ўйнатишни режа қилмоқда. Бироқ футболчи учун 50-60 млн евродан кўп тўламоқчи эмас.
Якунланган мавсумда Ник Бундеслиганинг 28 ўйинида 12 гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии