"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади
21 окт 20:48
Новости
"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади
Германиялик тажрибали дарвозабон ўз ўрнини ҳали бери бўшатмоқчи эмас.
Bild журналисти Тоби Альтшеффл маълум қилишича, мюнхенликлар Мануэль Нойер билан шартномани узайтирсалар, 29 ёшли дарвозабон Александр Нюбель билан хайрлашадилар. Чунки бундай ҳолда Нюбел клубнинг асосий дарвозабони бўлиш имкониятидан маҳрум бўлади. Немис клуби айни дамда Нойер билан шартномани янгилашни режа қилмоқда.
Хабар қилинишича, "Бавария" Нюбелнинг нархини 20-25 миллион евро атрофида белгилаган. Дарвозабон ҳозирда ижара асосида ўйнаётган "Штутгарт" бу суммани тўлаши амримаҳол, бироқ Англия Премьер-лигасининг ўрта поғонадаги клублари учун бу трансфер амалга ошиши эҳтимолдан холи эмас.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Комментарии