Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"
23 окт 21:54
Новости


Лео Месси: "Бундан жуда хурсандман. Янги стадионда ўйнашни интиқлик билан кутяпмиз"
"Интер Майами" футболчиси Лео Месси клуби билан шартномани узайтиргани ҳақида гапирди.
"Шу ерда қолиб, ушбу лойиҳанинг бир қисми бўлишдан жуда хурсандман. "Майами Фридом Парк" - янги стадионда ўйнаш фақатгина ҳаёлда эмас, ҳаётда ҳам амалга ошишидан мамнунман. Илк кунларданоқ Майамидаги ҳаётим маъқул келди ва шу жамоада қолишдан хурсандман.
Янги стадионда ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман. Биз янги уйимизни ичидан кўриш учун унинг тайёр бўлишини кута олмаяпмиз, ундан мухлислар ҳам хурсанд бўлишини истаймиз. Бундай ажойиб стадионда ўйнаш ўзгача ҳиссиётларни улашади", - деди Месси.
Похожие новости

Комментарии