ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
22 окт 20:39
Новости


ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи. 3-тур
"Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0
Бош ҳакам: Аҳмад Яқуб Иброҳим Иброҳим (Иордания)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳамза Абдулмажид Юнис Саъдеҳ, Қаис Айман Исса Ҳамес (иккаласи – Иордания)
Тўртинчи расмий: Нурзатбек Абдикадиров (Қирғиз Республикаси)
Ҳакамлар назоратчиси: Алаа Абед-Алқадер Наема Ал Абади (Ироқ)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)
Маҳаллий медиа офицер: Шерзод Ражабов
Маҳаллий бош координатор: Беҳзод Олимжонов
"Андижон": 31.Эржан Токотаев, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 8.Шаҳзод Азмиддинов, 11.Отабек Жўрақўзиев (88.Шоҳжаҳон Ёрқинбоев, 79), 13.Сардорбек Азимов, 18.Дамир Темиров (9.Саидумархон Саиднуруллаев, 73), 22.Усмонали Исмоналиев (28.Бекзод Сулаймонов, 90), 23.Дониёр Абдуманнопов (7.Исмаил Акинаде, 74), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 27.Кристиан Новак, 71.Бектемир Абдуманнонов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 12.Моҳирбек Комилов, 2.Абубакир Ашуров, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 14.Абдураҳмон Комилов, 16.Абдураҳмон Абдуллаев, 21.Асадбек Хабибуллаев, 33.Олег Зотеев
"Ал Ҳалдия": 41.Рикардо Мануэл, 2.Саид Дхия, 4.Аҳмед Бугаммар, 8.Клайд О'Коннел (17.Ҳазза Али, 46), 9.Глейсон Уилсон, 19.Комаил Ал Асвад, 20.Саид Эддин Буҳра (3.Муҳаммад Адел, 62), 21.Менди Доминик, 22.Аюб Эл Амлуд (77.Заҳуи Улрух Фабиен, 88), 26.Айман Даирани, 99.Жоэл Бея (13.Муҳаммад Ал Ромаиҳи, 71)
Захира: 1.Абдулла Ал Тавади, 12.Ҳамад Ал Досери, 7.Низар Эл Отмани, 11.Исмоил Абдулатиф, 14.Бадар Башир, 16.Жумаи Жаллов, 45.Маҳди Абдул Жабар Ҳасан.
Огоҳлантириш: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (81)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Ўйин якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
90. "Андижон"да ўзгариш.
88. "Ал Ҳалдия"да ўзгариш.
87. Зарба! Тоиров тепган тўпни Мануэл ушлаб олди.
84. Мезбонлар яна офсайдда қолиб кетди.
81. Ҳамиджонов қўполлик учун огоҳлантирилди.
79. "Андижон"да ўзгариш.
78. Жўрақўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди.
76. Зарба! Уилсон марказдан олдинга бориб, зарба йўллади, Токотаев тўпни эгаллади.
74. "Андижон"да икки ўзгариш.
71. "Ал Ҳалдия"да ўзгариш.
68. "Андижон" футболчиси яна ўйиндан ташқари ҳолатда қолди.
62. "Ал Ҳалдия" таркибида ўзгариш.
60. Ўнг қанотдан узатмани Рикардо Мануэл эгаллади.
56. Зарба! Ҳамиджоновнинг олисдан тепган тўпини Рикардо Мануэл эгаллади.
54. Абдуманнопов катта тезликда олдинга борди ва айланма зарба йўллашга ҳаракат қилди, аммо мўлжалда адашди.
Қанот ҳакамига тиббий ёрдам кўрсатилди.
51. "Андижон" футболчиси офсайдда қолди. Буни айнан ўша вазиятда қанотда қоқилиб тушган ён ҳакам тасдиқлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди. "Ал Ҳалдия"да битта ўзгариш.
Тайм якунланди.
45+1. Зарба! Темировнинг ўнг қанотдан узатмасини Жўрақўзиев бош билан рақиб дарвозасига тўғрилашга уринди, бироз аниқлик етишмади.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
45. Меҳмонларнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
44. Новак кутилмаганда тўпни майдон ташқарисига тепиб юбориб, рақиб жамоага бурчак зарбаси туҳфа этди.
42. "Андижон"нинг бурчак узатмаси қайтарилди.
31. Чап қанотдан ҳаводан узатилган тўпга Исмоналиевнинг бўйи етмади.
27. Бурчак узатмасидан бошланган ҳужум Исмоналиевнинг аниқ зарбаси билан якунланди, бироқ "Андижон" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди.
27. Зарба! Абдуманноновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
25. Доминикнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ.
21. Уилсон офсайдда қолиб кетди.
18. Жўрақўзиев рақиб жарима майдонида зарба йўллай олмади.
17. Зарба! Меҳмонларнинг комбинацияси зарба билан якунланди, Токотаевдан сейв!
12. Бурчак узатмасидан сўнг Жўрақўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади.
12. Абдуманнопов рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйиб, жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячини алдай олмади.
8. Меҳмонлар хавфли ҳужум ташкил этди, ўнг қанотдан жарима майдонига кириб боришди, бироқ якуний пасга кечикишди.
4. Зарба! Тезкор қарши ҳужум Темировнинг зарбаси билан якунланди, тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.
2. Ён чизиқдан бошланган ҳужум мезбонлар зарбаси билан якунланди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
1. Ўйин бошланди.
Жамоалар майдонга чиқишди. "Андижон" қизил, "Ал Ҳалдия" сариқ рангли либосларда ўйнайди.
Похожие новости

Комментарии
- Э, кўрмайман.
- Нега?
- Кўрганим билан барибир 0:0 бўлади-ю....