RU

Последние новости

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  8 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  8 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди" Новости

Шохруҳ Холматов: "Нефтчи"га қарши ўйин осон бўлмайди"

Хабарингиз бор, 15-ноябрь куни ПРО-Лиганинг 17-тури доирасида Яйпаннинг "Турон" клуби ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади.

 Биз мазкур дерби учрашуви олдидан "Турон" жамоаси сардори Шохруҳ Холматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Шохрухбек, дастлаб мухлисларга ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз...

- Мен 1993-йилда Қўқон шаҳрида туғилганман. Болалигимдан футболчи бўлишни орзу қилардим, бу спорт турига бўлган меҳрим жуда кучли эди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган? Футболда илк бор қайси жамоа сафида майдонга тушгансиз?

- Биринчи мураббийим Воҳиджон Хакимов бўлганлар. Мен у киши қўл остида 12 ёшимдан бошлаб футбол ўйнашни бошлаганман ва шу даражага етишишимда ҳиссалари катта бўлган. Илк бор Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида катта футболга кириб келганман. 

- "Турон" клуби сафига қачон қўшилдингиз ва бу қандай юз берди?

- "Турон" сафига 2018-йилда келиб қўшилганман. Ўшанда мени жамоага клуб спорт директори Собир Ҳамидов таклиф қилганди. 

- Сизнингча, якшанба кунги "Нефтчи"га қарши ўйин қандай руҳда ўтади?

- "Нефтчи"га қарши ўйин шиддатли руҳда ўтиши аниқ. Чунки айни дамда икки жамоага ҳам 3 очко жуда ҳам зарур. Шу куни томошабоп, мухлисларга ёқадиган беллашувларга бой учрашув бўлади деб ўйлайман.

- Жорий мавсумда "Турон" жамоаси олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Жамоамиз олдида фақат ва фақат Суперлига йўлланмасига эга чиқиш вазифаси турибди. Насиб бўлса мавсум якунида бу истагимизга эришамиз деган умиддаман.

- Хориж футболида қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Хориж футболида Италиянинг "Милан" ҳамда Англиянинг "Челси" клубларига мухлислик қиламан.

- Севимли футболчингиз ким?

- Ёшлигимдан ва ҳозиргача ҳам Бразилия терма жамоаси аъзоси Тияго Силванинг ўйинларига жуда қизиқаман. 

- Сиз "Турон" жамоаси сардорисиз. Айтингчи, жамоа сардори зиммасига қандай масъулиятлар юкланади?

- Жамоа сардори майдондаги аҳилликни таъминлаш, шунингдек ўйновчи мураббий вазифасини ҳам бажариши керак деб ўйлайман. 

- Жамоа мухлисларига тилакларингиз...

- "Турон" клуби мухлислари биринчи навбат соғ-саломат бўлишсин. Бизни ҳамиша ҳозиргидек қўллаб-қувватлашдан чарчашмасин. Мавсум якунида Суперлига йўлланмасини биргаликда нишонлаймиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика