RU

Последние новости

17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  3 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  3 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  8 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0

Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик" Новости

Шота Арвеладзе: "Чемпионлик сари яна бир қадам ташладик"

Суперлига 21-турдан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор"(1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




"Қишки ҳавода биринчи ўйинни ўтказдик. Бугун ҳаво анча совуқ бўлди. Энди янада кўпроқ югуриш керак. Бу майдонда ўйнаш осон эмас. Мезбонларга ҳам бундай майдонда ўйнаш хуш келмаган керак деб ўйлайман. Майдон ҳолати ачинарли. Тез ва чиройли ўйин кўрсатиш қийин. Ўйинни назорат қилдик, ишончли ҳаракатландик. Тўртта чиройли гол урдик. Мезбонларда голдан ташқари яққол вазиятлар бўлмади. Чемпионлик сари яна бир дадил қадам ташладик",- дейди Шота Арвеладзе.

- Бугун учрашув назоратчи ҳакамига кўп эътироз билдирдингиз...

- Барчаси ҳиссиёт сабаб. Ҳар бир ўйиндан кейин ҳиссиётларга берилиб кетганим сабаб узур сўрайман. У ёнимда бўлгани учун ўйинни муҳокама қилдим. Диёр Ҳолматовни яхши дебют билан табриклайман. У илк баҳсдаёқ ҳафта голини уришга эришди. Бизда иқтидорлар бор ва улар ўсиб бориши керак.

- Мавсум якунланишига бешта тур қолди. "Пахтакор"ни чемпион деб ҳисоблайсизми?

- Биз бу борада яхши имкониятга эгамиз. "Машъал"да яхши жамоа ва тизим шаклланган. Бу жамоага омад тилайман. Бу клубдан ажойиб ўйинчилар етишиб чиққан.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика