RU

Последние новости

21:17Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  1 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  0 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   17 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  28 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью Новости

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью

19 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:00да Санкт-Петербургдаги "Газпром Арена"да "Зенит" ҳамда "Ростов" ўртасида Россия Премьер-лигасининг 13-тур учрашувига старт берилади.

Меҳмонларнинг айни дамдаги формасини ҳисобга олсак, бу баҳсни қўрқмасдан турнинг марказий учрашуви десак бўлади.


Бу жамоалар турнир жадвалида биринчи ўринни бўлишиб турибди. Сергей Семак шогирдлари муҳим баҳсда "Локомотив"га мағлуб бўлди, аммо терма жамоалар танаффусидан аввал "Урал"ни таслим қилиб, кайфиятни кўтариб олишди.

"Ростов" ҳаммани ҳайрон қолдириб, чемпионлик учун жуддий даъвогарга айланди. Тўғри, Валерий Карпин жамоаси мавсум охиригача пасайишларсиз ўйнаши керак, аммо ҳозирданоқ ростовликларни мақташ мумкин. Санкт-Петербургдаги баҳс "Ростов" ва унинг мақсадлари учун ҳақиқий синов вазифасини бажаради.


Статистик маълумотлар

- Жамоалар Россия Премьер-лигаси ўйинларида 51 марта тўқнаш келишган: "Зенит" ҳисобида 25та ғалаба мавжуд, "Ростов" 14 марта зафар қучган, 12та баҳсда дуранг қайд этилган;

- Россия чемпионатидаги сўнгги 10та баҳсда "Зенит" 5 марта ғалаба қозониб, 2та учрашувда мағлуб бўлди ва 3та ўйинда очколарни бўлишиб олди;

- Сўнгги 10та учрашуни ҳисобга олсак, ҳар бир баҳсда ўртача 2,2тадан гол урилган ("Зенит" 1,6та гол, "Ростов" 0,6);

- "Зенит" уйида ўтган охирги 5та баҳсда мезбон жамоа 4та ғалабага эришиб, 1та дурангга эришган;



Тахминий таркиблар:

"Зенит": Лунёв, Каравев, Иванович, Ракицкий, Дуглас Сантос, Дриусси, Оздоев, Барриос, Жирков, Дзюба, Азмун.

Ўйнамайди: Игорь Смольников (жароҳат), Эмануэль Маммана (жароҳат), Малком (жароҳат).


"Ростов": Бабурин, Козлов, Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Ерёменко, Байрамян, Шомуродов.

Ўйнамайди: Бьёрн Сигурдарсон (жароҳат).


Бугунги баҳсда жамоалар ўзларининг анъанавий либосларида тўп тепишади.



Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика