RU

Последние новости

00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  0 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  3 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  9 23:40Ла Лига. ​"Атлетико" – "Райо Вальекано". Таркиблар маълум  1 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  1 23:09Англия лига кубоги. "Хаддерсфилд" – "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ, Ҳусанов табиийки қайдномада йўқ  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  1 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9 21:45Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  5 21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  34 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  4 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  7 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1

Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари, терма жамоадаги ўрни ва маошини Ўзбекистонга юбориши ҳақида Новости

Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари, терма жамоадаги ўрни ва маошини Ўзбекистонга юбориши ҳақида

"Ростов" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов терма жамоанинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятларини баҳолади.

- Терма жамоангиз ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бу мундиалда дебют қилиш имконияларини қандай баҳолайсиз?

- Биз Фаластин (0:2)га ютқазган ҳолда, саралаш босқичини жуда ҳам муваффақиятсиз бошладик. Шундан сўнг ҳамма яқинлашиб келаётган ўйинларда ютиш шартлигини тушунди. Шу йўналишда давом этишимиз керак. Ҳали саралашда кўп ўйинлар бўлмади, шундай экан буёғига нима бўлиши ҳақила гапириш қийин. Ҳамма биз ва Саудия Арабистонини гуруҳ фаворити сифатида кўрмоқда. Ўйлайманки, бизда яхши имконият бор.

- Клубдаги ажойиб мавсум стартидан сўнг терма жамоадаги мавқеингиз яхшиландими?

- Мен терма жамоадаги ўрним ўзгариб кетди дея олмайман. Терма жамоамизда ҳаттоки қайдномада ҳеч кимнинг жойи кафолатланмаган. Аммо, клубда яхши ва барқарор ўйин намойиш этсанг, терма жамоага чақириласан. Шундай экан доимо муносиб ўйин кўрсатиш керак. Ҳар ўйинда ўзимни максимал даражада руҳлантираман.

- Ҳар ойдаги маошингизни Ўзбекистонга юборишингиз ростми?

- Ҳа рост, ўйлайманки бу одатий ҳолат ва кўп одамлар шундай қилишади, - дейди Шомуродов.

Рейтинг: +152   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика