RU

Последние новости

15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  5 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  4 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  8 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  12 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  1 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  19 09:21"Андижон" 14 йилдан сўнг ОКМКни мағлуб этди  7 08:53Гвардиола: "Ҳусановнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпман"  3 08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   4

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик? Новости

⚡️ Шомуродов Европа Лигаси финал раундида гол урган нечанчи ўзбекистонлик?

Бироз олдин, Европа Лигаси 2022/23 йилги мавсум гуруҳ босқичидан ўрин олган дастлабки тур учрашуви “Лудогорец” ҳамда “Рома” ўртасида бўлиб ўтди.

Европа Лигаси. "Рома" "Лудогорец"га мағлуб бўлди. Шомуродов эса 67-дақиқада майдонга тушиб мавсумдаги илк голини урди!

Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Римликлар сафида Элдор Шомуродов 2-тайм ўрталарига яқин Андреа Белоттининг ўрнига майдонга чиқди ва жамоа сардори Лоренцо Пеллегринининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини боши билан чиройли тарзда ишғол этди.

Шу вақтгача ўзбекистонлик футболчилар (маҳаллийлаштирилганлари билан бирга) орасида Миржалол Қосимов (1 та), Владимир Шишелов (1 та), Одил Аҳмедов (2 та) ва Владимир Маминов (1 та) Европа Лигаси (эски номи УEФА Кубоги) финал раундида тўп киритишга эришганди.

Қайд этиш жоизки, Шомуродов мусобақанинг саралаш босқичида ҳам гол урган. Бу 2020 йил “Ростов” сафида “Маккаби Хайфа”га (1:2) қарши баҳсда юз берганди. Шунингдек, квалификация раундида ўзбекистонликлардан Жафар Ирисметов (1 та), Улуғбек Бақоев (1 та), Александр Гейнрих (3 та), Марат Бикмаев (3 та), Одил Аҳмедов (1 та), Санжар Турсунов (1 та), Тимур Кападзе (3 та), Камолиддин Мурзоев (1 та) ҳам ўз номини ёздириб қўйишган.

Римликлар гуруҳ босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувини 16 сентябр (23:59)да ўз майдонида ХИКга қарши ўтказади.

Аҳмедов, Шацких, Қосимов... Европа Лигасида ўйнаган ўзбек футболчилари

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика