RU

Последние новости

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  1 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  18 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  9 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  41

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" Новости

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика