Шенсни қачон "Барселона" сафида майдонга тушиши мумкин?
07 окт 2024 15:00
Новости
Шенсни қачон "Барселона" сафида майдонга тушиши мумкин?
"Барселона" бош мураббийи Ханси Флик яқинда "кўк-анорранглилар" сафига қўшилган польшалик посбон Войцех Шенснининг спорт формаси ҳақида гапирди.
"Шенсни ажойиб формада, унинг илк машғулотларидан жуда мамнунман. У ўз тажрибаси орқали бизга кўп ёрдам беради. У халқаро танаффусдан сўнг майдонга тушишга тайёр бўлади", – деди мутахассис.
6 октябрь куни "Барса" Ла Лига доирасида "Алавес" билан ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда дарвозани Иньяки Пенья қўриқлади.
"Кўк-анорранглилар" айни пайтда 24 очко билан Испания чемпионатида етакчилик қиляпти.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии