RU

Последние новости

20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  1 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  0 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  2 19:20Евгений Жук: "Бугун, айнан бугун менинг она шаҳрим Киев 5 соат ўққа тутилди"  9 19:18Кападзе навбатдаги икки ўйинда миллий жамоамизни бошқарса...  17 19:02Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"  11 19:00Ихор Корсун: "Турнир давомида бизни қўллаб-қувватлаб турган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман"  0 18:41Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши сафар учрашувини Лаосда ўтказади  3 18:31Даниил Абакшин: "Энг яхши тўпурар ва ассистентлар сафида бўлиш ёқимли"  0 18:18Уассини Гирио: "Ҳисоб 0:2 пайти гол урдик, кейин нималар бўлганини билмайман"  0 18:07Суҳайл Муҳиддин: "Украинага қарши ўйинга тайёр эмасдик"  0 17:49Ҳендерсон Премьер-лигага қайтиши мумкин  0 17:22Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"  28 16:58Жаҳон чемпионига айланган Бразилия футзалчилари қандай фикрда?  0 16:30Аргентина футзалчилари финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар дейишди?  1

"Шахтёр"да Яхшибоевни эслаб туришади. Акробатик гол уришим тасодиф эмас. Терма жамоада ўйнаш имконияти ўзимга боғлиқ", - Шаҳзод Убайдуллаев билан интервью Новости

"Шахтёр"да Яхшибоевни эслаб туришади. Акробатик гол уришим тасодиф эмас. Терма жамоада ўйнаш имконияти ўзимга боғлиқ", - Шаҳзод Убайдуллаев билан интервью

Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигасида “Шахтёр” (Солигорск) клубига мухлислик қиладиган бўлишди.

Бунинг ўзига яраша сабаблари бор албатта. Ўтган мавсумни Бекободнинг "Металлург" жамоасида ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи Шаҳзод Убайдуллаев жорий мавсумдан эътиборан солигорскликлар сафида фаолиятини давом эттиради. Яқинда иқтидорли ҳужумчини суҳбатга чорлаб ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

- "Шахтёр"га ўтишингиз қандай содир бўлди?

- "Металлург" клуби бошлиғи Шавкат ака Саидов "Шахтёр"дан таклиф борлигини айтиб қолдилар. Мен эса ушбу чорловга иккиланмасдан розилик бердим. Нима учун? Жамоа Европа вакили бўлганлиги сабаб кўп ҳам ўйлаб ўтирмадим.

- Бу клубга ўтишдан олдин кимлар биландир маслаҳатлашдингизми?

- Дадам билан маслаҳатлашдим. Улар янги жамоага ўтишимни, бу мен учун яхшигина трамплин вазифасини бажариб бериши мумкинлигини таъкидладилар.

- "Шахтёр" сафида 3та ўйинда майдонга тушишга улгурдингиз. Таассуротлар қандай?

- Таассуротлар яхши. Ҳозирда бироз қийин бўлаётганини айтмаганда барчаси кўнгилдагидек. "Шахтёр" мен учун янги жамоа, шу боис тўлиқ киришиб кетганимча йўқ.

- Жамоадаги футболчилар Жасур Яхшибоевни эслаб туришадими?

- Жасур жамоанинг етакчиларидан бири бўлган. Уни клубда эслаб туришади.

- Беларусь чемпионати савияси қандай деб ўйлайсиз?

- Чемпионат савияси ҳақида мавсум бошлангандан кейин фикр билдиришим мумкин. Менинг ўйлашим бўйича бу ерда кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилар экан.

- Бош мураббий билан биринчи суҳбат нималар ҳақида бўлди?

- Тўғриси ҳали бош мураббий билан суҳбатлашмадим. Русча гапиришда бироз қийналаман. Лекин, барча кўрсатмаларини тушунаман.

- Косонсойда туғилиб қачон ва қандай қилиб Муборакка бориб қолганингиз кўпчиликка қизиқ...

- "Машъал"га 2016 йилда борганман. Адашмасам январь ойи эди, 2 ҳафтага яқин кўрикда бўлдим. Якунда мени жамоага олишмади. Боиси, ўртоқлик учрашувларида бор имкониятимни кўрсата олмагандим. Сўнг биринчи лига вакили "Косонсой"га йўл олдим. 6 ойдан сўнг "Машъал-2" мени ортга қайтарди. У ерда кам ўйин амалиётига эга бўлдим. 2017 йилда Диёр Мирзабоев мураббийликни қўлига олди. Ушбу мураббий билан бир-биримизга ишона бошладик. Шу йили биринчи лигада тўпурарлар пойгасида биринчи ўринни эгалладим. Натижада ўзимга бўлган ишонч ортди.

- Биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Илк мураббийимни исми Зокир ака эди. Фамилясини эслолмайман. Ўша пайтда 5 ёшда бўлганман.

- Акробатик голлар уриш бу тасодифми ёки машғулотлар самарасими?

- Йўқ, тасодиф эмас. Машғулотларда бунинг устида ишлайман. Очиғини айтганда чиройли гол уришга қизиқаман.

- "Шахтёр"га ўтгандан кейин терма жамоага чақирилиш имкониятингиз қандай деб ўйлайсиз?

- Ҳаммаси ўзимга боғлиқ. Яхши тўп тепсам терма жамоадаги имкониятим ошаверади.




Реклама






Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика