RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  7 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" совринли ўринлар учун курашмоқчи" Новости

Шароф Муҳитдинов: "Насаф" совринли ўринлар учун курашмоқчи"

“Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Шароф Муҳитдинов бош жамоамиз таркибида бир неча йилдан буён туп суриб келмоқда.

Шу вақт мобайнида у жамоанинг тажрибали футболчиларидан бириги айланиб улгурди. У мавсум олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Янги мавсумга қандай ҳозирлик билан келяпсиз? Умуман олганда бу мавсумдан нима кутаяпсиз?


- Жамоамиз анчадан буён янги мавсумга тайёргарлик кўришмоқда. Мана биз ҳам куни кеча ОТЖдаги йиғинимизни якунлаб жамоамиз сафига келиб қўшилдик. Жамоамиздаги муҳит аъло даражада. Бу йил ҳам жамоадошларимиз билан биргаликда совринли ўринлар учун курашамиз.

- Мана сиз ОТЖ билан бирга ўқув машғулот йиғинида бирга бўлдингиз, у ердаги машғулот билан клуб машғулоти ўртасидаги фарқ нимада?


- Ҳар бир мураббийнинг ўз услуби бор. Ҳар иккала мураббийдан ҳам керакли сабоқларни олиб яхши футболчи бўлишга ҳаракат қиламан. ОТЖ билан бирга ҳам яхши йиғин ўтказдик. Йиғин доирасида бир неча ўртоқлик учрашувлари ташкил қилинди.

- Ўзингизни жисмоний қандай ҳолатингизни қандай баҳолайсиз?


- Жисмоний ҳолатим анча яхши. Ўз ўйинларим билан мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан.

- Жамоада қайси футболчи билан кўпроқ ҳаракатларингиз бир бирига мос келади яъни сиз билан ким яхши «тандем» бўлади олади?


- Айнан кимнидир ажратиб кўрсата олмайман. Чунки кўпчилиги билан бирга ўсганман ва улар билан анчадан буён бир майдонда тўп сураман.

- Жамоа сезиларли даражада ёшарди. Суперлига жамоалари таркибида тажрибали футболчилар, легионерлар мавжуд. Бу сизни чўчитмайдими?


- Тўғри жамоамиз ёш лекин бу бизни ташвишлантирмайди. Чунки юқорида айтиб ўтганимдек жамоадошларимни кўпчилиги билан анчадан буён биргамиз. Жамоадошларим ёш бўлишига қарамай сиз юқорида айтиб ўтган футболчилардан қолишмайди.
 

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика