RU

Последние новости

15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  1 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  6 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  1 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1

Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан" Новости

Шаҳзод Шайманов: "Футболсиз қолиш қийин бўлар экан"

"Локомотив" сафига шу мавсум қўшилган Шаҳзод Шайманов бугун туғилган кунини нишонлаяпти. Шаҳзод 28 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан ундан қисқача интервью олдик. 

- Шаҳзод, аввало туғилган кун билан табриклаймиз! Байрамни нишонлаш қандай бўляпти?

- Эътибор ва табрик учун раҳмат. Туғилган кунни ҳамма қатори оила даврасида нишонлаяпмиз. 

 

- Карантин пайтида нималар билан бандсиз?

- Бу ўринда энг асосийси уйда қолиб карантин қоидаларига амал қилишдир. Мен ҳам шунга амал қиляпман. 

 

- Жисмоний ҳолатни бир маромда ушлаб туриш учун нималар қиляпсиз?

- Жамоамиз мураббийлари томонидан тузиб берилган дастур бўйича ҳар кунги жисмоний машқларни қилиб турибман. Имкон қадар ўз формамни ушлашга ҳаракат қиляпман. 

 

- Футболни қанчалик соғиндингиз?

- Тўғрисини айтсам, футболсиз қолиш жуда қийин экан. Лекин на илож. Ҳеч ким илгари бундай ҳолатга тушмаганди. Албатта, севимли ишингизни соғинмай бўлмайди. Умид қиламанки, тез орада ҳаммаси ортда қолиб яна машғулотларга қайтамиз. 


- Нима деб ўйлайсиз, карантиндан кейин яна ўйин ритмига тушиб олиш қийин бўладими?

- Бирданига мослашиб кетиш қийин бўлиши мумкин, лекин уйда ҳам машқлар қилиб турганимизни инобатга олиб тезроқ ритмга мослашиб олишга ҳаракат қиламиз. 


- Кун бўйи уйда зерикиб қолмаслик учун қандай тавсияларни берасиз? 

- Карантин пайтида уйда ўтиравериб зерикиб қолмаслик учун авваламбор қизиқарли киоблар ўқишни, спорт билан шуғулланишни, уй ишларига кўмаклашишни ва қизиқарли теледастурларни кўриб боришни маслаҳат берган бўлардим. 


- Шу кунларда китоб ўқияпсизми?

- Ҳа, китоб ўқиш билан машғулман. Учқун Назаровнинг "Чаён йили" асарини мутолаа қиляпман.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика