RU

Последние новости

15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  0 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  0 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  1 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  16 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2 08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  3 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  3

Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз" Новости

Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"

Суперлиганинг 3-тури доирасида "Локомотив" - "Қўқон-1912" (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Йеличич матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин яхши ўтди. Умуман олганда, тенг ўйин бўлди. Бугун яхши ўйнадик дея олмайман. Балки ўтган ўйин сабаблидир, бироз темпни йўқотдик. Ўшанда ёмон майдонда футбол ўйнамагандик. Балки бугунги об-ҳаво ҳам сабаб бўлгандир. Чунки бир қанча футболчиларимиз касал бўлиб қолишди. Совуқ ҳаво сабабли иккала жамоа футболчилари нафас олишга қийналишди. Айрим футболчиларимда ўйинга қадар ҳам бир қанча муаммолар бор эди. Шунда ҳам йигитларим ҳаракат қилишди. Уларга раҳмат айтаман. Деярли тенг ўйиннинг гувоҳи бўлдик.

- Учта ўйинда 7 очко олиш сизни қониқтирдими?

- Дастлабки икки ўйинда 6 очко олдик ва бугун 1 очко билан кифояландик. Албатта, биз ҳар бир ўйинда уч олишни мақсад қиламиз, лекин бу футбол ва бунда қийинчиликлар ҳам учраб туради. Бугун ютганимизда яхши бўларди, лекин дуранг қайд этдик. Бугун осон ўйин бўлмади, ҳар икки жамоа кураш олиб борди, шундан келиб чиқиб дуранг адолатли бўлди деб айта оламан

- Дастлабки турларда "Локомотив"ни "қариялар жамоаси" деб танқид қилишганди. Экспертлар илк уч турдаги рақиблар эса унчалик кучли эмас ва омади келиб, 7 очкони қўлга киритди, деб ҳисоблашди. Жамоанинг навбатдаги ўйини "Нефтчи"га қарши бўлади ва айнан ушбу учрашув жамоанинг кучини намоён қилиб беради, деган фикрга қандай қарайсиз?

- Ҳозир Суперлигадаги барча ўйин қийин ўтмоқда. Осон ўйининг ўзи йўқ. "Нефтчи"даги баҳс жуда қийин ўтади. Уларни тахлил қилиб чиқамиз. Таркиби жуда кучли, 20 футболчи исталган бошқа жамоаларни кучайтириб юборади. Улардаги танлов имконияти катта. Биз эса ҳар бир ўйинга уч очко учун чиқяпмиз. Ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва ҳимоявий ўйнамаймиз, футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Баъзида бу ўхшамоқда, баъзида эса кутилгандек бўлмаяпти. Ушбу ўйин биз учун яхшигина синов бўлади.

- Таркибда ёш футболчиларнинг салоҳиятини очиб бераётганингиз учун раҳмат айтаман. Дастлабки уч турда иккита гол урган Қувончбек Абраевнинг ўйини ҳақида нималар дея оласиз?

- Қувонч ўзининг термадаги ўйинлари орқали ўтган йили кўпчиликнинг эътиборига тушди. Ҳозир у катта футболга кўникиши бироз қийин бўлмоқда. Ҳозир унда олдинга қадам ташлаётгани кўринмоқда. Катталар каби шуғулланяпти. Унда техника, тезлик бор. Энди унинг ўйинига бошқа сифатларни ҳам қўшиш керак. У уч ўйин орқали ўзига бўлган ишончни орттириб бормоқда ва бу яхши ҳолат. Фақатгина у эмас, балки, бошқа ёшларда ҳам шундай ҳолат.

- "Қўқон-1912" "Локомотив" учун ноқулай рақиб ҳисобланади. Сиз ноқулай рақиб иборасига қандай муносабатдасиз?

- "Қўқон-1912"ни яхши биламан. Улар барча рақибларга кураш таклиф қилишади ва футболчилар доимо жисмонан бақувват бўлишади. Улар ҳар доим охиригача кураш олиб боришади ва рақибларга осон ўйин кўрсатишига имкон бермайди. Бугун ҳам жамоалар кўпроқ курашишди. Ўтган ўйинда "Машъал"даги каби кураш олиб бордик. Бу томондан олиб қараганда улар яхши футбол қуришмоқда. Бугун ҳам кўпроқ кураш ва камроқ футболни кўрдик.

- "Локомотив" Жасур Яхшибоев билан шартнома имзолади, клуб бу борада расман эълон ҳам қилди. Лекин у билан бошқа гап-сўзларни ҳам ўқидик. Аслида нималар содир бўлганди?

- Тўғриси бу мен учун ҳам тушунарсиз. Буни кўпроқ раҳбариятдан сўраш керак. Барчаси унинг ўзига қолдирилганди. Биз уни таклиф қилдик ва у тайёр бўлганида бизга келиши керак эди. Кейинчалик яна музокаралар бўлди ва бунда аниқ бир нима бўлгани йўқ.

- Энди барчасини ёзгача кутиш керак бўладими?

- Балки ҳаммаси аниқ бўлиб улгургандир. Лекин мен учун барчаси ноаниқ ва мавҳум. Биз у учун ҳам вариантлар тайёрлагандик, шу билан бирга бошқа ҳолатга ҳам тайёр тургандик.



Рейтинг:    

Комментарии

   
12 мар 13:10:01
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Аброр 1912
Шартномага жамоа номидан имзо куядиган шахсни узи билмайди уша лавозимда яна канча вакт утиришини. Максад соккани кил бугун давринг келди жамоа бир гап булар. Сметадаги уша йилга ажратилган маблагни ишлатиш, кейинги мавсум бир гап булар. 30 йилдан буён кузатиб килган шахсий хулосаларимни айтдим. Балки фикрим нотугридир. Лекигин аксар жамоаларни тутган иши менга шундай туйилади.
Ту́гри гап айтдиз ман хам шуни айтдим бу кетишда давом этса футболимиз ривожланмайди худди жойида тепсинишга у́хшаб тураверади .Энг кизиги ривожланвотмиз деб у́злигини хам мухлисларни хам алдашвотти .
   
12 мар 06:10:46
Аброр 1912
Ответ на комментарий пользователя BXZ BXZ
Ярим йиллик ёки бир йиллик шартнома жамоани 90% футболчилари билан тузиб ва биз проффесионал жамоамиз деб огиз ку́пиртиришади , бу касаллик ёки иллат качон бизни жамоалардан кетади ёки шу холатда футболимиз кетаверса аник футболимизда у́сиш бу́лмайди ва албатта Очлда жамоаларимиз калтак еб юраверади . У́фа ва Пфл шу холатларга качон жиддий равишда карайди . Пул ту́лавотган хомийлар хам нима пул тиккани билан кизикмайди ва пуллар кандай максадда ишлатилвотти у́йлаб хам ку́ришмайди . Спорт ва футбол журналистлари нега бу масалага жиддий ёндошиб маколалар чикаришмайди . Эссиз халкни ва давлатни пуллари булар у́зини хам халкни хам президентни хам алдашвотти .
Шартномага жамоа номидан имзо куядиган шахсни узи билмайди уша лавозимда яна канча вакт утиришини. Максад соккани кил бугун давринг келди жамоа бир гап булар. Сметадаги уша йилга ажратилган маблагни ишлатиш, кейинги мавсум бир гап булар. 30 йилдан буён кузатиб килган шахсий хулосаларимни айтдим. Балки фикрим нотугридир. Лекигин аксар жамоаларни тутган иши менга шундай туйилади.
   
12 мар 05:21:30
BXZ BXZ
Ярим йиллик ёки бир йиллик шартнома жамоани 90% футболчилари билан тузиб ва биз проффесионал жамоамиз деб огиз ку́пиртиришади , бу касаллик ёки иллат качон бизни жамоалардан кетади ёки шу холатда футболимиз кетаверса аник футболимизда у́сиш бу́лмайди ва албатта Очлда жамоаларимиз калтак еб юраверади . У́фа ва Пфл шу холатларга качон жиддий равишда карайди . Пул ту́лавотган хомийлар хам нима пул тиккани билан кизикмайди ва пуллар кандай максадда ишлатилвотти у́йлаб хам ку́ришмайди . Спорт ва футбол журналистлари нега бу масалага жиддий ёндошиб маколалар чикаришмайди . Эссиз халкни ва давлатни пуллари булар у́зини хам халкни хам президентни хам алдашвотти .
   
12 мар 04:57:47
Doktor D
Бизда уртакашлар тепада шартномадан фойдаланадиганлар Куп шекили
   
12 мар 01:53:39
gulomjon yakubov
Yaxshiboev tinchgina butsasini mixga ilsa bo'ladi shekilli endi
   
12 мар 00:46:24
Alexis Dan
Яна нопрофессионаллик, яна олди-кочди гаплар... Бизда качон ШАРТНОМА деган нарса кучга эга булади оддий когоз булиб колмай? Нимамуш билмайман, рахбарият биладимуш...Сан мураббийсан, узинг уйнатасанку уйинчиларни, вазиятни билмасанг нима кераги бор мураббий булиб. Шартнома тузди дегани камида ярим йил, бир йил амал килиб уйинчини жамоада олиб колиш булмаса, ёки арендага бермасанг дархол шартнома тузиб нима кераги бор оммага олиб чикиб имзоладик шартнома деб??? Шартнома эмас, купол килиб айтганда кут тозалаш учун когозми у? Мана нимага чет элликлар устимиздан арз килиб ФИФАга ёзишади, биз булса хафа булиб алдаб кетди уйнамай деб юрамиз легионерларни... Бирор бир профессионал юрист йукда
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика