RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  1 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  6 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Шаҳбоз Умаров: "Ўртамизда ҳеч қандай қарама-қаршилик бўлгани йўқ, захирага олишни ўзим сўрадим" Новости

Шаҳбоз Умаров: "Ўртамизда ҳеч қандай қарама-қаршилик бўлгани йўқ, захирага олишни ўзим сўрадим"

БАТЭ клубининг ўзбекистонлик футболчиси Шаҳбоз Умаров жамоа билан келишмовчиликка боргани тўғрисидаги хабарларга ойдинлик киритди.

Аввалроқ журналист Владислав Татур Ўзбекистон терма жамоаси аъзосининг БАТЭ устози Александр Михайлов билан келишмовчилиги туфайли ўринбосарлар жамоасига ўтказилгани айтилганди.

Футболчи бу ҳақда қуйидагича фикр билдирди:

"Менда клуб билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Жароҳатим сабабли мураббийдан алмаштиришни ўзим сўрадим. Менимча, захирага олинганимдан сўнг дарҳол кийиниш хонасига кириб кетганим учун одамлар мени мураббий билан зиддиятга борган деб ўйлагандир. Ҳозирда якка тартибда шуғулланяпман".

Эслатиб ўтамиз, кеча "Шахтёр" Петриковга қарши ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида (2:2) Умаров бош мураббий Михайлов томонидан захирага олинганди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика