Сетьен: "Кечагина қишлоғимда сигирлар билан сайр қилардим, бугун эса "Барселона"ни бошқармоқдаман"
15 янв 2020 13:37
Новости
Сетьен: "Кечагина қишлоғимда сигирлар билан сайр қилардим, бугун эса "Барселона"ни бошқармоқдаман"
"Барселона"нинг янги бош мураббийи Кике Сетьен бу лавозимга тайинланишдаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
- Биринчи навбатда мен шу ерда бўлиш имкониятини яратиб берган клубга миннатдорчилик билдираман. Ҳатто энг ғалати тушларимда ҳам буни тасаввур қила олмасдим. Кечагина қишлоғимда сигирлар билан сайр қилардим, бугун эса дунёнинг энг зўр ўйинчиларига эга "Барселона" жамоасини бошқармоқдаман. Бу ажойиб.
Менда Вальверде билан яхши муносабатлар бор, уни ажойиб одам деб ҳисоблайман", - дейди Сетьен.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрнесто Вальверде ўрнига Кике Сетьен "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланган эди.
Сетьен "Барселона" билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган шартнома имзолаган.
Комментарии