Сетьен ижарадаги футболчини ортга қайтармоқчи
31 мар 2020 00:11
Новости
Сетьен ижарадаги футболчини ортга қайтармоқчи
“Бетис” жамоасида ижара асосида тўп тепаётган “Барселона” ярим ҳимоячиси Карлес Аленьянинг кейинги фаолияти мавҳумлигича қолмоқда.
Кўк-анорранглилар бош мураббийи Кике Сетьен кейинги мавсумда 22 ёшли футболчини асосий таркибга жалб этмоқчи.
Аммо севиляликлар ҳам футболчининг ижара муддатини янада узайтириш ниятида. Футболчи мунтазам равишда “Бетис” таркибида майдонга тушиб келмоқда. Шу сабаб “Бетис” раҳбарияти Аленьяни яна бир мавсум ўз сафида сақлаб қолиш ниятида.
Футболчи “Бетис” сафида Ла Лига баҳсларида саккизта учрашувда майдонга тушган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии