RU

Последние новости

14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  4 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  8 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  2 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  4 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  5 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  4

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо... Новости

Сетьен: “Барса” қўлидан келган барча ишни қилаяпти, аммо...

“Барселона” бош мураббийи Кике Сетьен Ла Лига 36-турида “Вальядолид” (1:0) устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Ўйин охирида ташаббусни рақибга топшириб қўйишимиз бу жисмоний ҳолатимиз билан боғлиқ. Биз янада яхшироқ натижа учун бор куч билан ҳаракат қилаяпмиз, аммо “Реал” барча учрашувларда ғалаба қозонишда давом этмоқда.Учрашув охири асабий кечди. Бу бизнинг биринчи бўлимдаги вазиятларни голларга айлантира олмаслигимиз билан боғлиқ. 

Биз “Вальядолид” бешта ҳимоячи билан ҳаракатланишини кутгандик. Биз ҳам шундай тактикани танлаб, уларга қанотлар орқали босим уюштиришни режа қилгандик. Агар улар Бускетсни “ёпиб” қўйишса, марказий ҳимоячилардан бири орқали ҳужумга отланишни мақсад қилгандик. 30-35 дақиқагача ўйин ажойиб кечди ва ўшангача ҳисобни йириклаштириш имконияти ҳам бўлди. Чарчаш туфайли иккинчи бўлимда кўп вазиятларда рақибга имкониятни бой бердик ва ҳимояланишга мажбур бўлдик. 

Ўтган ўйиндан 72 соат вақт ўтиб, кейинги баҳсни ўтказишга мажбур бўлаяпмиз. Ҳаво иссиқ ҳам эди. Айрим ўйинчиларимизда чарчаш аломатлари яққол кўзга ташланди. 

Гризманн ўзини яхши ҳис қилмаганлиги учун алиштиришларини сўради. Ўзгариш мантиқан тўғри. У кетма-кет бешта ўйиндан буён майдонга тушмоқда ва у дам олиши лозим эди. Месси нима учун алмаштирилмади? Ҳисоб қалтис эди. Агар бошқача ҳисоб бўлганида, кўплаб футболчиларга дам бериларди”, деди мураббийи.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика