Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"
06 мар 23:44
Новости
Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Биринчи навбатда барча хоразмлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ўз майдонимизда янги мавсумнинг дастлабки учрашувини ўтказдик ва ғалаба қозондик. Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди. Ишқибозларни ва клубимиз раҳбариятини хурсанд қила олдик ва бундан ўзимиз ҳам хурсандмиз.
- Жамоанинг бу йилги таркибидан кўнглингиз тўқми?
- Ўйлайманки, бу борада муаммо йўқ. Чунки мен ҳам асосий эътиборни ёшларга қаратишни маъқул кўраман ва бизда яхши ёшлар кўп. Фақат уларга вақт керак. Бу ерда муаммо кўрмаяпман. Бугун эътибор берган бўлсангиз, иккинчи таймда ёшларни туширдик. Уларга катта футбол дарвозасини очишимиз керак. Керак пайтда ротация билан ҳам шуғулланамиз. Маҳаллий ёшларни ўйнатиш Хоразм футболи учун фақат фойда деб биламан.
- Легионерлар ўйинини қандай баҳолайсиз?
- Умуман олганда ҳамманинг ўйинидан қониқдик. Легионерлар ҳам шу жумладан. Яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор ва машғулотларда бунинг устида ишлаймиз.
- Нималарни тўғрилаш керак деб ҳисоблайсиз?
- Биринчи навбатда ҳужумни кучайтириш зарур. Жамоамиз ҳали ёш ва менинг ҳам иш бошлаганимга кўп бўлмади. Ҳимоядан бошлаб ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир кўп эътиборни ҳимояга қаратяпмиз, вақти келиб ҳужумга эътибор берамиз.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии