RU

Последние новости

19:26Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди  1 19:08Кроос: "Нойер – барча даврларнинг энг яхши дарвозабони"  3 18:40Про лига. "Локомотив" "ФарДУ" майдонида ишончли ғалабага эришди, "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:28Суперлига. "Хоразм" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 18:25Манба: Шаҳбоз Умаровнинг янги жамоаси маълум  4 17:57Беллингем Мадридда ўзи ва онасига уй олиш учун 32 млн евро сарфлади  2 17:26Нкунку "Бавария"га ўтиш арафасида  0 16:53"Арсенал" АПЛда бурчак зарбаси орқали 31 та гол урди  1 16:31Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти  34 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   4 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  5 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим" Новости

Сергей Лушчан: "Навбаҳор"га келганимдан буён илк бор ўйинимиздан қониқдим"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув натижасидан ва кўрсатган ўйинимиздан қониқдим. Бу мен жамоа бошқарувига келганимдан буён биринчиси бўлди. Йигитларга рахмат айтаман, улар бугун ўзларининг бор маҳоратларини ишга солган ҳолда ҳаракат қилишди. Ҳисоб адолатли бўлди деб ҳисоблайман.


Таркибимизда номдор ва тажрибали футболчилар бор. Шундай экан, албатта биздан натижа кутилади. Таъкидлаш жоиз, чемпионлик учун кураша оладиган футболчиларимиз бор. Бироқ, биринчи даврада бой берилган очколар, ҳозирга келиб жамоадаги дуранглар сони 8 та етиши бизга мавсум чемпионлиги ҳақида ўйлашга фурсат қолдирмайди. Бироқ, бўшашмасдан давом этсак, натижа ўзи келади. Бугун жамоада ҳамма яхши ўйнади, дарвозабондан тортиб то ҳужум чизиғигача.


- Қониқарсиз натижалар ортидан бугунги ғалаба "Пахтакор"га қарши ўйиндан олдидан мотивация ўрнида хизмат қиладими?


- Ғалаба ҳар доим ишонч кайфиятини шакллантиради. Олдимизда масъулиятли учрашув кутмоқда. Биз "Пахтакор" билан ўйин учун ҳам қолган жамоаларда бўлгани каби тайёргарлик қиламиз. Ғолибга финал йўлланмаси тақдим этиладиган даражадаги масъулиятли ўйин.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика