"Сельта" устози Кике Сетьеннинг гапига эътироз билдирди
10 июн 2020 16:20
Новости
"Сельта" устози Кике Сетьеннинг гапига эътироз билдирди
Ла Лига ва бошқа топ-чемпионатларда 5та ўзгаришга рухсат берилган.
"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен бу ғояни маъқулламаяпти. У ҳар қандай жамоа янги ўйинчиларни ҳимояга тушириш орқали грандларнинг очко олишига тўсқинлик қилади деб ҳисобламоқда.
"Сельта" устози Оскар Гарсия эса бу гапга қарши чиққан ҳолда, бу нарсанинг грандлар фойдасига ишлашини айтди.
"Мен Сетьеннинг гапига қўшилмайман. 5та ўзгариш ўйиннинг иккинчи таймини буткул ўзгартириб юборади. Бундай қоида грандларга фойда келтиради. "Барса" ва "Реал"нинг захирасидаги ўйинчилар Ла Лиганинг бошқа исталган жамоасидаги асосий таркиб ўйинчилари билан тенглаша олади", - дейди Оскар Гарсия.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии