RU

Последние новости

15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  0 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  2 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  20 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3 10:18Сергей Токов Суперлига жамоасида иш бошлаши мумкин  4

Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт Новости

Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт

21 декабрь куни Африка Миллатлар кубоги старт олди. Қитъа биринчилиги олдидан қизиқарли тарихий маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Кўпинча унвон Африканинг шимолий қисмига насиб этган. Рекордчилар орасида Миср (7 марта ғолиб), Камерун (5 марта) ва Гана (4 марта) бор.

Африка Миллатлари кубогини 16 нафар хорижлик мураббий қўлга киритган. Уларнинг аксарияти (6 киши) французлар. Эрве Ренар эса (ҳозирда Саудия Арабистони миллий терма жамоасининг бош мураббийи) икки хил терма жамоа билан мазкур турнирда ғалаба қозонган ягона мураббий ҳисобланади (2012 йилда Замбия ва 2015 йилда Кот-д’Ивуар билан).

2028 йилдан бошлаб турнир ҳар икки йилда эмас, балки тўрт йилда бир марта ўтказилади. Бунинг сабаби 2029 йилдан янги турнир – Африка Миллатлар лигаси ташкил этилиши билан боғлиқ.

2021 йилда Жазоир терма жамоаси штабидаги бир шахс жамоанинг мағлубиятига сеҳргарлик алоқадор эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида майдон атрофига идишдан сув сепди. 2022 йилда эса Зимбабве терма жамоаси штаби аъзоси майдон марказида ўлик кўршапалакни топиб, мусобақа ташкилотчиларини "қора жоду"ни қўллашда айблади.

2010 йилги турнирда халқаро футбол тарихидаги энг буюк камбэклардан бири содир бўлди. Мали терма жамоаси Анголага қарши ўйиннинг 79-дақиқасигача 0:4 ҳисобида ютқазиб турган ҳолда, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.

2010 йилги мусобақанинг энг яхши тўпурари захирадаги ўйинчи бўлди. Мисрлик Муҳаммад Гедо ҳар учрашувда захирадан майдонга тушиб, жами 5 та гол урди. У таркибга жалб этилгани ҳақидаги хабарни эса интернетдан билиб қолган эди.

2022 йилги турнирда ҳакам финал ҳуштагини чалишда икки марта хатога йўл қўйган. Аввалига ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида, кейин эса 30 сония қолганида ўйинни тугатган. Ҳакамлар бригадасини стадиондан қўриқчилар кузатувида олиб чиқишган.

Нигер терма жамоаси маблағ етишмаслиги сабабли Африка кубоги-2013'га бора олмаслиги мумкин эди. Мамлакат футбол федерацияси жамоанинг ЖАРдаги турнирга сафар харажатларини қоплай олмади. Ҳукумат ва фуқаролар керакли маблағни йиғиб, вазиятни ҳал қилишга ёрдам берди.

Того терма жамоасининг автобуси 2010 йилда турнирга мезбонлик қилган Ангола чегарасида пулемётдан ўққа тутилди. Автобусни кузатиб бораётган қўриқчилар жавоб отишмасини қайтаришига қарамай, бош мураббий ёрдамчиси, журналист ва ҳайдовчи ҳалок бўлишининг олдини ололмади.

Африка Миллатлар кубоги-2025'га чақирилган ўйинчиларнинг атиги 30 фоизи Африка клубларида тўп тепмоқда. 200 нафар футболчи ўз қитъасидаги жамоаларда ўйнаётган бўлса, 465 киши Африкадан ташқаридаги клубларда фаолият юритмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

   
22 дек 14:42:39
nodir sharipov
Bu yilgi Afrika kubogida anchagina legioner qatnashayotgan ekanda.Bu galgi Afrika kubogida aynan finalda Marokash-Kot dʼIvuar, Marokash-Nigeriya yoki Nigeriya-Kot dʼIvuar oʻyini boʻlishini kutyapman.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика