RU

Последние новости

20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  1 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  12 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  10 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  36 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  14

ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда Новости

ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда

Осиёда ҳам Европада бўлгани каби Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда.

"Осиё футбол конфедерацияси миллий терма жамоалар футболини янада ривожлантириш мақсадида “AFC Nations League” (ОФК Миллатлар Лигаси) мусобақасини жорий этиш режасини маълум қилди. Янги турнир Осиё мамлакатлари учун халқаро учрашувлар тизимини янада тартибли ва барқарор қилишга қаратилган.

Мазкур мусобақа ФИФА кунларида терма жамоалар учун мунтазам ва мазмунли ўйинлар ташкил этилишига хизмат қилади. Бу орқали рақиб топишдаги қийинчиликлар, логистика муаммолари ва юқори харажатлар сезиларли даражада камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

ОФК Миллатлар Лигаси жамоалар даражасига мос рақобат муҳитини яратиб, спорт тамойилларига асосланган мувозанатни таъминлашни мақсад қилган. Шу билан бирга, турнир миллий терма жамоалар учун аниқ ривожланиш ва босқичма-босқич ўсиш йўлини белгилаб беради.

ОФК раҳбарияти ушбу ташаббусни Осиё футболи учун муҳим қадам сифатида баҳолаб, лойиҳа терма жамоалар фаолиятига барқарорлик олиб киришини таъкидлади. Шунингдек, мусобақага тижорий ҳамкорлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан катта қизиқиш билдирилаётгани қайд этилди.

Мусобақанинг формати, амалга ошириш босқичлари ва аниқ муддатлари ОФК қўмиталари муҳокамалардан сўнг расман эълон қилинади", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +11   

Комментарии

+4   
21 дек 19:16:35
Xursanbek Abduvaliyev
Ответ на комментарий пользователя 1 1
Бу мусобақаям Ёки Қатарда, ёки Саудияда бўлади 100%! Ифлос араблар буниям ўзига мослаб олади форматини, тақвимини.
Чунки улар пул тикяпти, шунга яраша шароитни энг олий даражада қилишяпти албатта пул сарф қилган одам ўзи учун қулайликни талаб қиладида. Мана биз cafa кубогини энасини кўрсатвордигу ташкиллаштиришда тақвим хам узб термасига мослаштирилдику худди шундай, биздан фарқли томони улар жуда катта сумма тикяпти футболга
+1   
21 дек 19:57:41
Shamsiddin Matnazarow
MENGA KIZIKI YOK BIZNI TURAN KOMANDAMIZ HAMANI YUTUP KOMANDANI YOPIP YUBARDI HABIB NURMOGAMEDOW KIBI OZBEKISTONI TURANI BIZNI TURKMONISTONDAKI TURONI HEC ISHI YURUSHMADI INDI BIZA BARIBIR KIM KONAKA BOKADI BIZ OZIMIZNI SEVAMIZ BIZGA OZIMIZ YOKADI DEGAN ASHULA ESIMGA TUSHUP KETDI DASHOGUZDAN ASOLAMALEKIIIIMMMMMMM .YANGI YIL BILAN BARCANI TABRIKLIYMAN YANGI KIRIP KELIYOTGAN YIL HAMAMIZGA BIR NARSA SOGLIK NERSIN SOGLIK BOLSA BARCASINI EPLAYMIZ RAHMAT
+1   
21 дек 19:21:28
Бахтиёр Ашуров
Япон - корейслар кўнишмаса керак. Яна ҳам, билмадим. Лекин шарқий осиёликлар жанубий америкаликлар билан ўйнашни ҳуш кўришади. Агар ростданам, шу мусобақа ташкил этилса. Ўзбекистон учун япон - карейслар билан тез - тез ўйнаш имконияти туғуларди!
+1   
21 дек 19:06:01
BXZ BXZ
Бу яхши хабар бу́либди Офк хам миллатлар лигасини жорий килса Мтжларни у́йин амалиёти ошади .
   
21 дек 20:25:07
Korea
Европа миллатлар лигасини ташкил килинишига сабаб улар бир бири билан ўйнаса бошқа қитъалар билан ўйнагандан фойдалироқ.Чунки Европа терма жамоалари бошқа қитъалар терма жамоаларидан анча кучайиб кетишган эди.Бунга 2000 йилдан кейин ЖЧ кўлга киритган терма жамоаларни тахлил қилиш кифоя.Осиёга аксинча бунақа турнирлар айниқса Осиё грандалари зарарига ишлайди.Улар бошқа қитъанинг кучли клублари билан ўйнаш имконияти камайиб кетади.Агар шундай бўлса бошқа қиталар ҳам ўз миллатлар лигасини ташкил қилишга мажбур бўлади.Ундан кўра қитъалар аро турнирлар ташкил қилса анча фойдали бўлар эди.
   
21 дек 19:36:45
Sodiq Nazarov
10 та Осиё термалари бн ўйнагандан кўра 2 та жахон даражасидаги жамоаларга қарши ўйинлар фойдалироқ
-1   
21 дек 19:48:37
Бoходир Кодиров
Yana Eron bilan o‘ynaymizmi ????
-3   
21 дек 20:07:55
Latifjon Mamasidiqov
Бу ажойб Россияни хам Афкга кушиш керак
-3   
21 дек 20:00:16
Latifjon Mamasidiqov
Бу ажойб: АФКГА РОССИЯНИ хам кушиш керак агар РУСЛар роза булса
-3   
21 дек 19:06:10
1 1
Бу мусобақаям Ёки Қатарда, ёки Саудияда бўлади 100%! Ифлос араблар буниям ўзига мослаб олади форматини, тақвимини.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика