RU

Последние новости

10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  0 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  9 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  7 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  10 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  18 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  4 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  16

Сайдулло Раҳматов: "Чемпион жамоага қарши ўйинлар доим қийин кечган” Новости

Сайдулло Раҳматов: "Чемпион жамоага қарши ўйинлар доим қийин кечган”

Ўзбекистон кубоги финалидан ўрин олган “Пахтакор” ва АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳимоячи Сайдулло Раҳматовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Назаримизда жамоага бироз характер етишмагандек гўё...
- Нима ҳам дейишим мумкин. Баҳс кутилганидек оғир ўтди. Кучли чемпион жамоага қарши доим қийин бўлиб келган. Лекин, боримизни бериб ўйнашга ҳаракат қилдик. Шунда ҳам омад етишмади. Айрим вазиятларда ҳаттоки, бирга-бир вазиятлардан унумли фойдаланишда сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб эса ўзи яратган вазиятларни голга айлантирди. Менимча, уларнинг ютуғи шунда бўлди. Сен урмасанг, сенга уришади.

- Кўрдикки “Пахтакор” бутун баҳс давомида тўпни ва ўйин тизгинини назорат қилиб борди АГМКга биринчи рақам остида тўп тепишига нима тўсқинлик қилди?

- Бундай жамоага қарши иккинчи рақам остида ҳаракатланишимиз табиий эди. Чунки, миллий терма жамоамизни асосини “Пахтакор” футболчилари ташкил этишади. Уларга очиқ футбол таклиф қилиш хато ҳисобланишини билардик. Қарши ҳужумларда имкониятимизни кутдик.



- Сизнинг позициянгиздан Достон Ҳамдамов кўп бор қочиб, ҳужумни ривожлантиришга интилди. Унга етарли даражада қаршилик кўрсата олдим деб ўйлайсизми?

- Нафақат Ҳамдамов, барча чизиқдаги футболчиларини ўрганганимизга қарамасдан, керакмас жойда хатолар юз берди. Барибир, махорат ва техника ўз сўзини айтди.

- Тушуниб турибмиз, мағлубиятдан кейин, руҳий тушкунликдан чиқиш осон эмас. Шундай бўлсада Лига кубоги финалида жамоадан ноодатий ва бошқача ўйин кутсак бўладими?

- Лига кубоги финалидан олдин Суперлига тур учрашувлари турибди. Аввал, шу ўйинлар ҳақида бош қотирамиз. Умуман, бу борада ўйлашга ҳали эрта.


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика