RU

Последние новости

22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  37 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  4 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  29 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди Новости

Саудия Арабистони чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

Карим Бензема Саудия Арабистонида мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Saudi Pro League Season Awards тақдирлаш маросимида "Ал-Иттиҳод" жамоаси сардори Карим Бензема мавсумнинг энг яхши ўйинчиси, жамоа бош мураббийи Лоран Блан эса энг яхши мураббий деб топилди.

Бензема мавсум давомида 21 та гол урди ва 9 та голли узатма берди. Француз футболчининг 30 та самарали ҳаракати лигадаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Шу билан бирга, Саудия Арабистонининг энг яхши маҳаллий футболчиси унвонини "Ал Ҳилол" аъзоси Салим Ал Довсари қўлга киритди.

Блан чемпионатдаги дебют мавсумидаёқ "Ал Иттиҳод"ни чемпионликка олиб чиқди. Француз мураббий биринчи мавсумда бунга эришган тўққизинчи мутахассис бўлди. Бу унинг Франциядан ташқарида олий дивизиондаги биринчи унвонидир.

Бундан ташқари, Криштиану Роналду кетма-кет иккинчи мавсумда чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди. "Ал Насср" сардори 25 та гол уриб, "Ал Аҳли" ҳужумчиси Айвен Тоюнини 2 та голга ортда қолдирди. Ҳозирда португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 77 та ўйинда 74 та гол урган ҳолда, мусобақа тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика