Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"
19 мар 20:47
Новости
Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"
"Четлатиш ўйин натижасига таъсир ўтказгани ҳеч кимга сир эмас. Четлатишдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик, аммо ёрдам бермади. Ҳаракат қилдик ва вазиятларга эга бўлдик. Омад етишмади. Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди", - деди Игорь Суров учрашувдан сўнг.
- "Машъал"дан бунчалик кучсиз ўйин кутмагандим. Бунинг сабаби нимада?
- 12-дақиқада футболчимиз майдондан четлатилди. Ўзингиз ўйинни томоша қилдингиз-ку. Бир киши кам бўлиб ўйнаш кучсиз ўйинми? Биз ўз вазиятларимизга ҳам эга бўлдик-ку. Аксинча биз жуда муносиб ўйнадик.
- "Машъал" тўртта учрашувнинг барчасида мағлуб бўлди ва янги мавсумда гол урмади...
- Муаммоларимизни тушуниб турибман, аммо статистика бўйича ҳар бир ўйинда кўп вазиятлар яратмоқдамиз. Реализация оқсамоқда. Бугун ҳам бири киши кам бўлиб қолишимизга қарамай гол уришимиз мумкин эди. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Кайфият яхши. Яна бир бор такрорлайман, агар бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача футбол намойиш этган бўлардик.
- Янги мавсум бошланишига 15 кун қолганда келдингиз. Таркибни ва жамоа ўйинини қанчалик ўзингизга мос қилиб ўзгартириб олдингиз?
- Табиийки ҳар бир мураббийнинг ўз талаби бўлади. Менинг ўйин услубим ҳам бошқача. Жамоа бир кунда шаклланиб қолмайди. Таркибимиз ҳам ўзгарди. Бунинг барчасига вақт керак. Албатта, ўзгартирмоқчи бўлган жиҳатлар кўп, лекин бизда ишонч бор.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии