RU

Последние новости

23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  1 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  1 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  5 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  7 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  14 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4 20:05"Бухоро" "Динамо"ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг 1-ўрнига кўтарилиб олди  45 19:53Венесуэла терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтадиган FIFA Series турнири учун қайдномасини эълон қилди  4 19:07"Реал" Куртуани йўқотди  8 18:30"Ливерпул"нинг ёзги трансфер ойнаси учун асосий мақсади маълум  4 18:06Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди  77 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  3

Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди" Новости

Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"

Суперлига 4-турдан ўрин олган "Бухоро" - "Динамо" (3:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Рақибни ғалаба билан табриклайман. "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди. Бизга шу нарса етишмади. Биз эрта қўл кўтардик, бу эса мағлубиятга олиб келди.

- "Насаф" билан ўйиндан сўнг Рўзиқул Бердиевга "Динамо" ҳақида савол берганимда, "Динамо" асосан 70 дақиқа футбол ўйнаяпти деган жавобни олгандим. Ўшанда "Насаф" ўйин охирида гол уриб бир очкони қўлга киритди. Бу ҳақда ўзингиз нима дея оласиз? Иккинчи саволим, Жаҳонгир Ўрозов терма жамоага номзод футболчи ҳисобланади, лекин бугун умуман ўз ўйинини кўрсата олмади. Кўплаб нотўғри паслар берди.
- Ҳозир бу саволларга жавоб бериш мен учун қийин. Ўзингиз жавобини бериб бўлдингиз. Кейинги саволга ўтайлик.

- Ўтган йил "Динамо" мисолида ўзбек футболида чиройли ўйин намойиш этадиган жамоани кўргандик. Бу йил шундай жамоа йўқ бўлиб боряпти.
- Бу саволга ҳам жавоб бериш осон эмас. Ўзингиз кўрдингиз, ўйинга ўзимизни бахш этиш етишмади. Мен ҳар доим футболчилар олдига бориб бақира олмайман. Неча дақиқа футбол ўйнаганимизни ҳам аниқ айта олмайман.

- Жамоангиз бир қараса яхши, бир қараса ёмон ўйнаяпти.
- Иккита голни ўтказиб юборганимиз қаттиқ таъсир қилди. Бунақа голларни ўтказмаслик керак эди. Ўйинни бошқатдан кўриб таҳлил қилишга тўғри келади. Сабабларини қидирамиз.

- Ўйиндан олдин майдон ҳолати билан боғлиқ муаамо дуч келганингизни айтдингиз.
- Ўйлашимча, бу майдонда футбол ўйнашга бошқа рухсат беришмаса керак. Бу ҳақда ортиқ гапиришни хоҳламайман.

- Футболчиларда нима учун иштиёқ йўқлигини биламиз. Нима сабабдан ҳомийлар жамоага эътибор бермай қўйди? Бу ғалати эмасми?
- Мен ҳам футболчилар олдида раҳбар-мураббийман. Хўш, бу ўринда уларга нима дейишим керак.? Мана сиз айтинг. Эртага байрам, байрам олдидан ҳаммага гапириб кайфиятни туширишим керакми? Бу билан нимадир ўзгарадими? Футболчиларга эътирозим йўқ. Улар ҳам оиласини ўйлаяпти. Уларнинг оиласини ким боқади? Саволлар бор, жавоби эса тубсизлик.

Рейтинг: -2   

Комментарии

   
19 мар 22:51:11
1994 Nurafshon
Усрок кетга арпа уни бахона дейишадику майдонни холати супер лигани айрим жамоаларидан зур холатдаку хоразмдек суний майдонмаску
   
19 мар 22:35:41
Ихтиёр
Стадион айрим стадионлардан зур бухорони пешкадамликни куролмаяпти булар кучли булсанг ютгин
   
19 мар 22:31:41
Rasul Xasanov
Сифатсиз уйинчилар купайиб кетган Ратинио Плетнёв Станоевич урни билинмокда сентр кулдан чиккан Уша фрайдей хам Амоновдан анча кучли Тухтасинов бекорга кайтмаган экан ортга хуллас кетган уйинчилар урнини тулдиролмаган хамма чала мессичалар йигилиб колган узларича финтлари зур. Кайфиятниям белига тепди бу уйин билан
   
19 мар 22:28:12
Farhod Uktamovich
Ким хам 4 - 5 ой ойликсиз ишлайди, булпрни хам тугри тушуниш керак. Ёки олдингидай хар бир уйинга 1-та туман Хомийлик килсин.
   
19 мар 22:25:13
Азим Исмаилов
Ответ на комментарий пользователя rustam
Зависть душит армяна! У тебя вообще нет никакого поля! Идиот!
Он еврей а не армянин...
   
19 мар 22:18:15
rustam
Зависть душит армяна! У тебя вообще нет никакого поля! Идиот!
   
19 мар 22:11:29
Giyoz Madartov
Oylik olmayapmiz deb utgan yilgi shijoati yuqqa uxshayapdi bu mavsumda
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика