RU

Последние новости

11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  3 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0 10:58Футзал бўйича саралаш. Бошқа гуруҳларда кимлар бор?  0 10:54Футзал. Бугун терма жамоамиз Шарқий Тиморга қарши майдонга тушади  1 10:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг навбатдаги йиғинига чақирилган футболчилар маълум  3 10:01Элит ОЧЛ. Биринчи тур учун рамзий жамоа тузилди, ундан "Насаф" ўйинчиси ҳам ўрин олди   1 09:52Sofascore. Жароҳат олиб, майдони тарк этган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 09:21Гвардиола шахсий антирекордини янгилади  2 08:50Sofascore. Кеча гол урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  6 07:56Гвардиола Ҳусанов жароҳат олганини тасдиқлади  3

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз” Новости

Санжар Қодирқулов: “Майдонда жонимизни беришга ҳам тайёрмиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиланддаги муосабақадан аввал, дастлаб БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боради.

Бу ҳақида мавсум кашфиётларидан бири бўлган Санжар Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

-Олимпия терма жамоасини олдинда катта синов турибди. Жамоа Тошкетда олиб борилган йиғин давомида футболчилар мусобақага қай даражада тайёргарлик кўрди.?

- Тошкентда асосан жисмоний имкониятларимизни яхшилаш мақсадида шуғулландик. Дубайдаги йиғинда ҳаммаси ҳал бўлади. Жамоа юз фоиз тайёр. Насиб қилса Таиланддан олимпияда йўлланмаси билан қайтишни ният қилганмиз. Бунга ҳаммамиз, халқимиз ишонмоқда. Майдонга чиқиб бор кучимиз билан ҳаракат қилишга қодирмиз. Жонимизни ҳам беришга тайёрмиз.

- Кўп вақтингизни миллий терма жамоа билан бирга ўтказдингиз. Бевосита ОТЖга мослашиб кетишингиз қийин бўлмадими?

- Кўп футболчилар билан болаликдан бирга ўсганмиз. Бу борада муаммо йўқ. Вадим Карленович миллий терма жамоага бош мураббий бўлгач мени таклиф қилди. Умуман олганда ажратиш ноўрин бўлса керак.

- Гуруҳимиздаги рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Осон бўлмаган ўйинлар кутиб турганини ҳис қиляпмиз. Мақсадимиз ғалаба ва халқимизга узоқ кутилган олимпияда йўлланмасини тақдим қилиш. Муҳлисларга қувонч ва хурсандчилик улашмоқчимиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика