RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  1 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  4 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  47 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  10 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган" Новости

Самвел Бабаян: "Тақвим жуда ҳам расво тузилган"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган АГМК - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.

"Менимча ўйин қизиқарли ўтди, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Вертикал футбол ўйнадик, ҳужумга ҳужум билан жавоб бердик. Бироз устунликка эга бўлдик. 1:0 ҳисобида олдинда бораётганимизда гол уриб ўйинга нуқта қўйишимиз керак эди. Афсуски ғалабани қўлдан чиқардик. Бугун мен йигитларимда характер кўрдим. Сабаби АГМК кубок финалидаги мағлубиятдан сўнг характер намойиш этишларини кутгандим. Натижа ва ўйин сифати борасида ўсишимиз керак. Ўйинлар давомида ҳисобда олдинда бориб якунда дуранг ўйнаяпмиз", - деб гап бошлади Самвел Бабаян.

- Жамоа 11 кун танаффусдан кейин биринчи бор ўйнади, энди яна тахминан 20 кун ўйнамайди. Футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин эмасми?

- Тақвим жуда ҳам расво (безобразно) тузилган. Бу ҳақда олдин гапирмаётгандим, баҳона бўлиб қолмаслиги учун. Савол берганингиз учун жавоб бераяпман. 11 кун ўйин амалиётисиз қолиш...жамоани қандай ушлаб турамиз. Чемпионат ўйинлари давом этаверса ва кубок ўйинлари мавсум охирига қолдирса маъқул бўлармиди. Назорат учрашувлари ўтказамиз, аммо барибир футболчиларни тонусда ушлаб туриш қийин кечади.

- Ўз вақтида сиз терма жамоада ишлагангизда Вадим Абрамов терма жамоа кўп йиғин ўтказаяпти деб айтарди. Энди эса ҳаммаси аксинча...

- Тўғриси унинг бу борадаги фикрларини ўқимаганман. Аммо мен терма жамоада ишлаганимда ПФЛ вакиллари билан бирга тақвим тузилаётганида клуб қизиқишларини ҳимоя қилардик. Шу боис узоқ танаффуслар бўлишини олдини олардик. Ҳозирги пайтда барчамиз терма жамоанинг муҳим ўйинлари бўлгани боис тушунишимиз керак.

- Иккинчи ўрин учун кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли тарзда кечмоқда. Афсуски иккинчи даврани биз деярли барча ўйинларни сафарда ўтказаяпмиз. Бунда ҳам биринчи даврада нотўғри иш олиб борилган. Бизда яхши жамоа ва яхши футболчилар бор ҳамда якунда биз иккинчи ўринни оламиз деб ўйлайман.


Рейтинг: -174   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика