RU

Последние новости

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  47 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  6 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман" Новости

Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"

Про-лиганинг 13-тури доирасида "Локомотив" - "Жайхун" (5:0) баҳси якунланганидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Айбек Нурбаев матбуот анжуманида қатнашди.

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳар тарафлама ютқаздик. Ҳар тарафлама: индивидуаллик, тажриба... "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. Ўтказиб юборилган голларни айтишга уялиб ҳам кетяпман. Про-лига жамоаларида осмон ва ерчалик фарқ бўлмаслиги керак. Шу ўйин орқали биз қаерда эканлигимизни билиб олдик: биз жуда пастда эканмиз. Кўриниб турибди, йигитларга тажриба етишмаяпти. Йўлда чарчадик, майдонга кўника олмадик деган баҳона қилмоқчи эмасман. Бугун биз ҳар томонлама ютқаздик. Шуни айта оламан. 

- Нукусдаги ўйин курашларга ва эхтиросларга бой бўлганди. Бугун эса жамоа ўзгариб қолгандек.

- "Арал" ва биз ўз майдонимизда яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биласиз, сунъий майдонда бошқа жамоалар қийналади. Балки шу ҳам сабаб бўлиши мумкин. Биз барибир уйимизда яхши ўйин кўрсатяпмиз. Бугун ҳар тарафлама мағлуб бўлдик, йигитларни таний олмай қолдим. Ўтказиб юборган голларимизда йигитларнинг ўйинга баҳш қилишларини кўрмадим. Йигитлар ёш бўлгани учун балки, руҳий томонлама ҳам таъсир қилгандир, "Локомотив" билан ўйнаяпмиз деган фикр билан. Рақиб қандай жамоа бўлса ҳам рақиб, "Локомотив"ми ёки бошқаси бўлса ҳам майдонда биз учун рақиб. Исталган рақиб билан ўйнаш керак. Сўнгги ўйинимизни 18 август куни ўйнагандик, тайёргарлик учун кам вақт бўлди. Балки шу ҳам сабаб бўлиши мумкин, чунки ўйинга яхши тайёргарлик кўра олмадик. Бир кун машғулот ўтказдик ва йўлга чиқиб кетдик. Биз поездда юрамиз, деярли бир кунда поездда Тошкентга келдик. Футболда майда нарсалар бўлмайди дейишади. Мана ҳаммаси йиғилиб келди ва қандай ҳолатда эканлигимизни билиб олдик. 

- Олдинда 20 кундан кўпроқ танаффус бор. Режалар қандай?

- Бизнинг боримиз шу. Барчасини ўзгартириб ташлайдиган нарсамиз йўқ. Сметамиз ҳам жуда кичкина. 20 кун жуда кўп. Биз деярли йиғин ташкиллаштиришимиз керак. Ҳозир нимадан келиб чиқиб режа тузишни ҳам, неча кун дам беришни, қандай йўналишда ишлашни ҳам билмаяпмиз. Барчаси дабдала бўлиб кетди, дам жуда кўп. Тошкентга келиб, ўртоқлик ўйини ўйнашга ёки йиғин ўтказишга молиявий ҳолатимиз ҳам тўғри келмайди. 15 сентябрда ўйнашимизни билгандан кейин бошим қотиб қолди. Нукусда ўйнашга бирор рақиб ҳам йўқ. Биринчи лигада ўйинлар бўляпти. Иккинчи лига жамоалари бизга яхши рақиб бўла олмайди. Тақвим тузаётганда бизни ҳам ўйласа яхши бўларди, чунки бизга ҳам осонмас. Мураббийга ҳам осонмас, у қандай йўналишда ишлашни, режа тузишни билмай қолади. Бугунги ўйинни тахлил қиламиз ва хатолар устида ишлаб, кейинги ўйинга тайёрланамиз. "ФарДУ" билан ҳисоб-китобимиз бор. Бу жамоани ҳали юта олмадик. Иккита ўйиннинг бирида сафарда мағлуб бўлиб, ўз майдонимизда дуранг ўйнадик. Энди бу баҳсга яхши тайёргарлик кўрамиз.

- Иккинчи даврага келганда жамоаларда захира кенглиги муаммоси кўзга ташланади, футболчилар етишмайти. Нурбек Сарсенбаев каби футболчилар жамоадан кетди. Жамоанинг захира ҳолати қандай? Захирадагилар асосий таркибнинг ўрнини боса оладими?

- Биласиз, U17 термасида бизнинг икки футболчи Сарсенбаев ва Эримбетовлар бор эди. Ислом Исмоилов "Нефтчи" ёшларига мураббий бўлганидан кейин биздан U17 термадаги футболчиларни сўрашди, ушбу термадагилар битта жамоага йиғилган ҳолда жаҳон чемпионатига тайёрланишини айтишди. Терманинг манфаатини устун қўямиз, улар бориб, яхши натижалар қайд этишини тилаб қоламан. Ислом Исмоилов Президентимизга ҳам ваъдалар берди, уларни қўллаб-қувватлаймиз. Захирада асосийдагиларнинг ўрнини боса оладиганлар бор. "Арал"га қарши ёмон ўйнамадик, иккинчи бўлимда ўзимизни қўлга олдик. "Олимпик"ни мағлуб қилдик. Асосийдагиларнинг ўрнини босиш учун Биринчи лигадаги "Арал академия" жамоасидан ҳам бир қанча футболчиларни таркибга жалб қилдик. "Олимпик-Mobiuz"да битта футболчимиз бор эди, уни қайтардик. Лекин уларнинг барчаси тажрибасиз. Биз Про-лига даражасига ҳали тайёр эмасмиз. Бугунги ўйинда мана барчаси кўриниб қолди. Биз "Локомотив" каби жамоаларга тайёр эмас эканмиз. Бизнинг жойимиз қаерда эканлиги билинди.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика