RU

Последние новости

12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  0 12:31Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда  1 11:59Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"  1 11:25Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"  1 10:35Слот навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди  11 10:07Мбаппе EЧЛ рекордини ўрнатди  7 09:40"Мен ўзимни оқламоқчи эмасман." Компани "Бавария"нинг "Арсенал"дан учралган мағлубиятига изоҳ берди  2 09:07ЖЧ-2026. Ҳозирга келиб, қанча чипта сотилгани эълон қилинди  0 08:42"Андижон"нинг асосий футболчиси фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши мумкин  10 08:16EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 07:50ОЧЛ-2. "Андижон" – "Арқадағ" 1:1  2 07:35Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  3 03:06ЕЧЛ. "Ливерпуль"да йирик мағлубият, "Арсенал" "Бавария"ни таслим қилди, Парижда 8та, Грецияда эса 7та гол урилди  19 01:472021 йилдан бери қайта сотишдан энг кўп даромад кўрган клуб - "Айнтрахт"  3 00:57Равшан Мухадов: “Худо хоҳласа, Марказий Осиёни иккала жамоаси кейинги босқичга чиқади”  3

Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз" Новости

Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон Суперлигасининг сўнгги, 30-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Пахтакор" учрашуви арафасида "лочинлар"нинг 24 ёшли маҳоратли ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Пахтакор"га қарши ўтказади. Мазкур клублар принципиал рақиб бўлгани боис турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъи назар ўйинлар доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. 

Бундан ташқари, тошкентликларда кумуш медални қўлга киритиш имконияти сақланиб қолгани учун ҳам бўлажак учрашувнинг томошабоп кечиши эҳтимоли юқори. 

Биз ҳам мазкур ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. 

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан. 

Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби раҳбариятига футболчилар номидан миннатдорлигимни билдираман", – деди Мирсаидов.

Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Пахтакор" беллашуви 29 ноябрь куни 15:00 да бошланади. 

Рейтинг:    

Комментарии

   
27 ноя 11:44:06
Farhod Uktamovich
Омад ёр булсин ! Факат Наманганликлар эмас, барча Водийликлар эмас , Самаркандлик ишкибозлар Сизларга мухлислик килишади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика