RU

Последние новости

10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум.Илк бор аёл ҳакам учрашувни бош ҳаками бўлади  1 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  1 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  7 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  10 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  7 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  7 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2 02:55ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  121 02:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Байер"га ютқазди. Ҳусанов 65 дақиқа ўйнади  40 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  7 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  3 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  3 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  3

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари Новости

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 29-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ушбу муваффақиятда "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида бир қатор жиддий сэйвларни амалга ошириб, дарвозани "қуруқ" сақлади ва ғалабада муносиб ҳисса қўшди. Championat.asia ижодкорлари айнан "Бунёдкор" посбони Абдужалиловни тур дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, ўзи учун муҳим ғалабага эришди (1:0). Камолиддин Тожиев баҳс учун тўғри таркибни танлади ва ҳимояни ҳам мустаҳкам тута олди. Шундай қилиб, шогирдлари мазмунли ўйин кўрсатган "шерлар" устози Тожиев Championat.asia ходимлари томонидан тур мураббийи бўлишга лойиқ кўрилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши футболчиси – Алишер Одилов ("Нефтчи")

"Нефтчи" ушбу турда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда (4:1) енгиб, 24 йил деганда чемпионликка етишди. Бунда фарғоналиклар вингерининг 2 та голи ва 1 та голли узатмаси муҳим ўрин тутди. Учрашув шунчаки Одиловнинг бенифисига айланиб кетди. 19 дақиқада дубль қилишга улгурган вингер учинчи голда ассистент вазифасини ҳам бажарди. Championat.asia ижодкорлари бир овоздан 24 ёшли футболчини турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.  


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Бунёдкор" бу турда "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонларнинг грузиялик футболчиси 60-дақиқада олис масофадан чап оёқда дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди — рақиб посбони зарбани бартараф этишда шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, тажрибали ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.




Рейтинг: +4   

Комментарии

   
25 ноя 19:11:21
Тохир
Абдумавлон сизга рахмат.
Бунёдкорни ютукларида сизнинг хиссангиз катта.
Кугусида сизга омад тилайман.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика