RU

Последние новости

00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  2 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  1 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  6 23:43ЛаЛига. "Реал Овьедо" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  12 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  5 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  61 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  15 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  80 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  73 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2

Рустам Ашурматов: "Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз" Новости

Рустам Ашурматов: "Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги машғулотидан олдин ҳимоячи Рустам Ашурматов фикрларини билдириб ўтди.

"Кайфият аъло даражада, жамоадошларимни кўрганимдан сўнг янада кўтарилди. Жисмоний ҳолатимни зўр дея олмайман. Сабаби аввалги йиғиндан сўнг Тошкентда қолдим. "Бунёдкор", бир маротаба "Қўқон-1912" жамоаси машғулотида иштирок этдим. Айни пайтда ҳолатим яхши. Ўйинларга қадар янада яхшироқ ҳолатга кириб олишга ҳаракат қиламан. 

Корея чемпионатида жамоамнинг қайд этган натижасидан қониқдим дея оламан. Мавсумни олтинчи ўринда якунладик, аввал жамоамиз бу ўринга чиқмаган эди. Клубдаги футболчилар, мураббийлар ва раҳбарларнинг кайфияти аъло деган бўлардим. Кейинги мавсумга қадар янада яхшироқ тайёргарлик кўрамиз. 

Араб жамоалари билан ўйнаш ҳар доим қийин бўлган. Ҳар қандай терма жамоа билан ўйнай оламиз. Футболчилар ҳам бунга ишонади. Фақат ўз ўйинимизни кўрсатсак муаммо бўлмайди деб ўйлайман. Кореяда мавсум якунлангани сабабли йиғиндан сўнг Тошкентда қоламан. Бир муддат дам оламан ва клуб билан ҳозирликни давом эттираман. Клуб билан шартномам февраль ойида якунланади, шундан кейингина таклифларни кўриб чиқаман",- дейди Рустам Ашурматов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика